Ушбу мақолада молиявий муассасаларда капиталга асосланган молиялаштиришнинг усулларидан бири бўлган истисна ва унинг мазмун-моҳияти эътироф этилган. Ислом иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда истиснанинг хусусиятлари, ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган. Истисна инструменти ва уни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда бошқа молиявий инструментлардан, хусусан, саламдан устун ва камчиликлари ёритилган. Ушбу инструментнинг хуқуқий асослари, тартиб қоидалари баён этилган. Истисна операциясидаги тўлов шакллари, уларни амалга оширишда вақтнинг хусусияти бирма-бир таҳлил қилинган. Шунингдек, истисна инструментининг анъанавий молиявий муассасалар томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментларга ўхшаш ва фарқли жиҳатлари акс эттирилган. Мақола сўнггида истисна инструментидан фойдаланишнинг афзалликлари бўйича хулосалар келтирилган