Ушбу мақоланинг мақсади Туркияда ислом молияси тизимининг ривожланиш тажрибасини ўрганиш, хусусан, ислом молияси (иштирок молияси)нинг ривожланиш тарихи, исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги инфратузилмани шакллантириш, ислом молия тизимининг ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва уларни бартараф этиш мақсадида олиб борилган ислоҳотлар, мазкур соҳани ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот институтларининг аҳамиятини тадқиқ этиш ҳамда мамлакатда исломий молиялаштириш амалиётини таҳлил қилишдан иборат. Ушбу мақсадларга эришиш учун миқдорий ёндашувдан фойдаланилган. Шунингдек, Туркия тажрибасидан Ўзбекистонда фойдаланиш йўналишлари кўриб чиқилган.
Мақолада Ислом молиявий инжинирингининг иқтисодий ривожланиш ва макро-иқтисодий кўрсаткичлардаги ролини аниқлашга қаратилган бўлиб, Ислом молия тизими ва бошқа молия тизимларининг мамлакатлар иқтисодий фаолиятидаги ролини моделлаштириш орқали очиб бериш ҳисобланади.
Ушбу мақолада тижорат банкларида исломий банк хизматларидан фойдаланиш йўллари ҳамда унинг афзалликлари таҳлили ва ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Шунингдек, мақолада исломий банк хизматларидан фойдаланиш йўлларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари фаолиятида фойдаланишни ривожлантириш истиқболларидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.