Мазкур мақоланинг мақсади Mалайзияда исломий молия саноатининг ривожланиш тажрибасини тадқиқ қилиш, жумладан, ислом молиясининг ривожланиш тарихи, исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги зарурий инфратузилмани шакллантириш, Ислом молиясининг ривожланиш индексидаги мамлакатнинг ўрни, исломий банк-молия саноатининг ривожланиш йўлида ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот институтларининг аҳамияти, лойиҳаларни исломий молиялаштириш амалиёти ва ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва ечимлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни исломий молиялаштириш амалиёти таҳлил қилинган бўлиб, ислом молия тизимини ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда Малайзиянинг тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.