Мақолада Ўзбекистонда бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тадқиқ этиш асосида давлат қарзининг мақбул даражасини белгилаш масалалари ёритилган. Турли иқтисодий моделлар ва кўрсаткичлар, жумладан, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ва фоиз ставкалари кўриб чиқилган. Давлат қарзининг ҳаддан ташқари кўпайишининг мумкин бўлган, жумладан, тўламаслик хавфи ва иқтисодий беқарорлик каби оқибатлари аниқланган.
Мазкур мақолада фонд бозорини ривожлантиришда ривожланган ва ривожланаётган давлатлардаги фонд бозорлари, уларни ривожлантириш йўналишлари борасидаги илғор тажрибалар тадқиқ этилган. Жумладан, фонд бозорларини ривожлантиришда хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозларини самарали жойлаштириш ва улар орқали фонд бозорини ривожлантириш борасидаги илғор тажрибалар ўрганилган.
Ушбу мақолада аҳоли даромадларининг тенгсизлиги ва табақаланишига доир илмий муаммолартадқиқ этилган бўлиб, аҳоли даромадларининг табақаланиши ижтимоий-иқтисодий тизимнинг ажралмас элементи сифатида кўриб чиқилган. Аҳоли даромадлари шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бунда фуқаронинг ижтимоий ҳолати ва келиб чиқиши, билим даражаси, ташқи ижтимоий муҳитга кўникмаларнинг шаклланиши, интеллектуал ва бошқарувчилик қобилияти каби кўплаб омиллар ўрганилган.