Инсон капитали, инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги ва барқарор ривожланиш бугунги кунда долзарб бўлган ўзаро боғлиқ масалалар занжиридир. Гендер тенглиги ўз-ўзидан муҳим бўлиб, у аёлларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва инсон салоҳиятининг меҳнат унумдорлигига кучли таъсирида ҳам намоён бўлади. Мазкур мақолада гендер тенглигини таъминлаш,аёллар меҳнат бозорини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш сиёсатини давом эттириш билан боғлиқ масалалар таҳлил қилиниб, ушбу таҳлиллар асосида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозори иш берувчилар ва ўз ишчи кучини таклиф қилувчилар учун ўзининг янги талабларини илгари суради. Бундай талаблардан бири – бу рақамли технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, корхоналарнинг инсон капитали сифатини яхшилаш ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, мазкур мақолада инсон капиталини рақамли ривожлантириш масалалари баён қилинади.
Ушбу маколада инсон капиталининг шаклланишида ҳамда меҳнат бозоридаги мобилликни таъминлашда сифатли таълимнинг ўрни ва аҳамияти атрофлича ёритилади. Мамлакатда узлуксиз профессионал таълимни янги босқичда модернизациялаш истиқоллари ва инсоннинг ҳаёти давомида таълим олиш принциплари асосида инсон капиталининг шаклланиш тенденцияларига эътибор қаратилади.
Мақолада аҳоли турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи омиллар тизимлаштирилган. Турмуш фаровонлигини белгилаб берувчи моддий ва номоддий кўрсаткичлар хорижий олимларнинг қарашларига нисбатан мустақил ёндашувлар ишлаб чиқилган. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда давлатнинг молиявий сиёсати ва уни амалга оширишнинг устувор жиҳатлари тадқиқ этилиб, уни такомиллаштиришга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган, Олий таълим сифатини ошириш ва институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаровонлигига хизмат қилувчи омил сифатидалига эътибор берилди.