Ушбу мақолада олий таълим муассасаларида инновацион бошқарув усулларининг аҳамияти ва уларни амалга оширишда учрайдиган муаммолар чуқур таҳлил қилинган. Инновацион бошқарув таълим жараёни сифатини ошириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва илмий-тадқиқотларни рағбатлантиришга қаратилган тизим сифатида кўриб чиқилган. Сўровнома натижалари асосида инновацион бошқарувни такомиллаштириш учун муҳим омиллар, жумладан, кадрлар салоҳияти, молиялаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишга урғу берилган. Шунингдек, инновацион бошқарув моделларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берилган.
Тоғ-кон саноати соҳасида жаҳон етакчиси бўлган “НКМК” АЖ дунёдаги олтин ишлаб чиқарувчи энг йирик тўртталикдан бири ҳисобланади. Корхона ўзининг 65 йиллик тарихи давомида биринчилардан бўлиб инновацион геологик қидирув ишларидан тортиб, энг юқори сифатли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган олтин қазиб олишнинг тўлиқ циклини ўзлаштирди ва ривожланди. 2022-йил 1-январдан бошлаб “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ тизимига замонавий корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этишни назарда тутган фаол ва кенг кўламли трансформация жараёни бошланди. Ушбу мақолада “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув тамойилларининг жорий этилиши ва унинг бугунги кундаги дастлабки натижалари кўриб чиқилади. Мақолада корпоратив бошқарув атамасининг таърифи, унинг умуман корхоналарнинг ўсиши ва ривожланишига қандай таъсир этиши, шундан сўнг “НКМК” АЖда корпоратив бошқарув таҳлили ва “НКМК” АЖдаги натижалар Топ-10 та етакчи тоғ-кон компаниялари рўйхати билан таққосланади. Хотимада, муаллиф “НКМК” АЖ “кейси” асосида корпоратив бошқарув таҳлилини умумлаштиради. Калит сўзлар: корпоратив бошқариш, инвестиция, JORС кодекси
Мақолада Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш йўлларини такомиллаштириш инновацион тизими ёритилган. Муаллифнинг таъкидлашича, Сурхондарё вилоятининг туризм саноати салоҳиятини самарали бошқариш ва ривожлантириш бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларини такомиллаштиришнинг жорий иқтисодий шароитлари, инновацион воситалари ва усулларини топиш ва мослаштириш орқали амалга оширилиши мумкин. Шу боис муаллиф томонидан Сурхондарё вилоятида экотуризмни ривожлантириш туризм индустрияси салоҳиятининг ривожланиши ва муваффақиятли ишлашини таъминлаш учун соҳани юритиш ва бошқаришнинг янги усули таклиф этилган ҳамда шу асосда “Surxon Tourism” иловаси ишлаб чиқилган.
Ҳар томонлама барқарор ижтимоий-иқтисодий ва инновацион ўсишни таъминлайдиган, қишлоқ аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшадиган Ўзбекистон Республикасида қишлоқ жойларини ривожлантиришнинг кейинги устувор йўналишларини белгилаш зарурлиги асослаб берилган. Қишлоқ жойларининг тизимли муаммолари аниқланиб, уларни ҳал етиш йўллари таклиф этилмоқда. Қишлоқ ривожланишининг асосий тамойиллари шакллантирилиб, унинг янги устувор йўналишлари таклиф этилади. Қишлоқ ривожланишининг асосий аниқланган йўналишларини амалга ошириш учун воситаларни танлаш катта аҳамиятга ега. Хулоса қилиб айтганда, ҳар томонлама барқарор иқтисодий ўсишга эришиш ва қишлоқ аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилаш учун мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва қишлоқ жойларини ривожлантириш бўйича саъйҳаракатларни фаоллаштириш зарур деган хулосага келишди. Ушбу мақола тадқиқотчилар, давлат идоралари, мутахассислар ва Ўзбекистондаги қишлоқ тараққиётига қизиққан ҳар бир кишини қизиқтиради