Мақолада Ўзбекистон республикаси ҳудудидаги эркин иқтисодий зоналарга (ЭИЗ) сармоя киритиш истиқболлари кўриб чиқилади. Эркин иқтисодий зоналар муҳандислик коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирларига ажратилиши белгиланган маблағлар кўрсатилган. Бугунги кунда мамлакатимиздан фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар сони, уларда амалган оширилаётган лойиҳалар ва яратилган янги иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилган. Асосий капиталга инвестициялар прогнози ва кўрсаткичлари ва уларнинг таҳлили келтирилган.
Миллий молия бозорининг барқарор ривожланиши корпоратив капитал шаклланишининг замонавий механизмлари ва қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу тадқиқотда корпоратив молиянинг молиявий инструментлари билан капитал бозори инфратузилмаси ўртасидаги интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилиниб, қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнларига таъсири илмий асосда ёритилди. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик усуллар ва норматив-ҳуқуқий база таҳлилидан фойдаланилди. Натижалар корпоратив молия билан қимматли қоғозлар бозори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик капитал қийматини оптималлаштириши, корхоналарнинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириши ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай чоралар молиявий тизимнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаб, уни жаҳон стандартларига мос ҳолда такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ушбу мақола бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурлар изчил амалга оширилганлиги ва мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини жадаллаштиришда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириш, уларнинг даромадларини ошириш масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.
Мазкур мақолада суғурта бозорида етакчилардан бўлган компаниянинг бошқарув моделини компания бошқарувига таъсири, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, компаниянинг инвестицион салоҳиятига таъсири, суғурта компанияларининг молиявий фаолиятини ташкил топиш манбалари, компаниянинг резервлари, уларнинг шаклланганлик механизми, суғурта компаниясининг асосой молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили, суғурта компаниясининг суғурта бозоридаги иштироки бу борадаги хорижий олимларнинг ёндашувлари ва қарашлари, суғурта компанияларининг инвестиция сиёсати, суғурта бозоридаги муаммолар таҳлили, ривожлантириш истиқболлари атрофлича баён этилган. Ўзбекистонда замонавий бошқарув моделларини суғурта компанияларига кенг қўллаган холда уларнинг молиявий-иқтисодий салохиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.