Мақолада хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлил қилинган. Инвестицион лойиҳа самарадорлиги ва қиймати кўрсаткичлари ҳисобланган, илмий жиҳатдан таклифлар баён этилган, инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги: ЯИМдаги инвестициялар улуши, асосий капиталдаги инвестицияларнинг улуши, шунингдек, инвестициялар рентабеллиги даражаси каби кўрсаткичларни ўз ичига олган. Бу кўрсаткичлар тўпланган маблағлар қанчалик самарали фойдаланилаётгани ва улар мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва ривожланишига қандай таъсир кўрсатишини баҳолаш имконини беради.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида янги инвестицион лойиҳаларнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш, уларни ривожлантириш, шунингдек, амалга ошириладиган лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин махсус иқтисодий зоналарда амалга оширилаётган янги лойиҳаларнинг барчасида ҳам кўзланган мақсадга эришилмаяпди, бундан ташқари баъзи лойиҳалар эса ўз вақтида фойдаланишга топширилмаяпди. Бу эса, махсус иқтисодий зоналарда амалга оширалаётган янги лойиҳаларга сарфланган харажатлар аудитини тўғри ташкил этиш, шунингдек, аудит жараёнида лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш нақадар долзарб эканлигини қўрсатади. Мазкур мақолада махсус иқтисодий зоналарнинг бир тури – эркин иқсодий зоналарда янги лойиҳалар харажатлари аудитини ташкил этиш ҳамда уларнинг самарадорлигини таҳлилий амаллар орқали баҳолаш масалалалари ёритилган
Мақоламизда хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари, АҚШ, Хитой, Сингапур, Ирландия, Канада каби ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси ўрганилган, Хитой, Сингапур ва Ирландиянинг инвестицияларни жалб қилиш усулларини мамлакатимизда қўлланилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувни таъминлаш ва қимматли хомашёни қайта ишлаш асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарадиган қўшма замонавий ихчам корхоналарни ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни самарали ташкил этиш масалалари тўғрисида баён қилинган.