Мазкур мақолада камбағаликка қарши курашишда ижтимоий ҳимоя тизимининг халқаро аҳамияти ва ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби келтирилган. Шунингдек, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда нафақаларни манзилли ва мақсадли тўланишини таъминлашда аксарият нафақаларни “проактив шакл”да тайинланишини белгилаш ва бошқа муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф ва тавсиялар баён этилган.
Мақолада ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Россия Федерацияси субъектларида қўлланилаётган тажрибалар атрофлича таҳлил қилинган. Бунда айниқса, ногиронлар учун ажратилаётган квота иш ўринлари миқдори, иш берувчилар учун имконияти чекланган шахсларни ишга қабул қилганликлари учун берилаётган имтиёзлар, махсус иш ўринларининг ташкил қилиниши масалалари атрофлича ўрганилган. Шунингдек, иш берувчилар томонидан квота бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан назоратнинг олиб борилиши, бу йўналишдаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ошкоралиги масалалари таҳлил қилинган.