Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.