Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт иқтисодий категориясининг мазмун-моҳияти илмий ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган бўлиб, рақамли иқтисодиёт шароитида иқтисодий субъектларнинг роли, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти, рақамли технологияларнинг бозор субъектларига таъсири, хусусан хўжалик юритувчи субъектларда ушбу шароитда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасидаги замонавий демографик жараёнлар ва уларнинг инсон капитали ривожланишига таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган. Тадқиқотда мамлакат аҳолисининг ўсиш суръатлари, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси, ёш таркибидаги таркибий ўзгаришлар ҳамда демографик дивиденддан фойдаланиш имкониятлари баҳоланган. Мақолада келтирилган статистик маълумотлар асосида аҳоли сонининг тарихий шаклланиши, ҳудудий жойлашуви ва келгусидаги демографик прогнозлар тадқиқ этилган. Мақола сўнгида демографик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш моделини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.