Мақолада кўчмас мулк солиғи базаси ва ставкаси билан боғлиқ асосий сиёсий қарорлар, ҳамда, солиқ маъмуриятчилигидаги муҳим функциялар – баҳолаш, ҳисоб-китоб қилиш ва ундирув жараёнлари кўриб чиқилган. Шунингдек, анъанавий кўчмас мулк солиғи (бинолар ва ер участкаларининг баҳоланган қиймати учун йиллик тўланадиган солиқ) ва кўчмас мулк битими бўйича транзакция солиқлари (кўчмас мулк эгалигининг ўзгариши билан солиқ ёки давлат божи (герб тўлови) сифатида ундирилади) турларини ислоҳ қилишга эътибор қаратган ҳолда кўчмас мулк солиғи ислоҳотларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган. Илмий адабиётларни таҳлил қилиш ҳамда халқаро тажрибага асосланган ҳолда берилган таклифлар асосида Ўзбекистонда кўчмас мулк солиқларини ислоҳ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича батафсил тавсиялар берилган.
Мазкур мақолада мамлакатимизда фойда солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тадқиқ қилинган. Шунингдек, фойда солиғи бўйича аванс тўловларини ҳисоблаб чиқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар баён этилган. Тадқиқот натижаси бўйича хулосалар шакллантирилиб, илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада Мамлакатимизда қўшилган қиймат солиғининг солиққа тортиш маъмурчилиги ўрганлан ҳолда уларни солиқ солишни тартибига солиш, қўшилган қиймат солиғини такомиллаштириш билан ҳам боғлиқдир. Мақолада қўшилган қиймат солиғи базасини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари, уни аниқлашдаги айрим мураккабликлар ва муаммолар таҳлил этилган, солиқ базасининг шакллантиришни такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилади. Бундан ташқари қўшилган қиймат солиғи базасини аниқлаш ва ҳисоблаш юзасидан киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни қўллаш натижаларга асосланиб тегишли хулосалар шакллантирилган ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада акциз солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш билан боғлиқ муҳим масалаларни ўрганилади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Муаммоларни таҳлил қилади ва акциз солиғини ундиришни кучайтириш, маъмурий жараёнларни соддалаштириш ва риоя этилишини таъминлаш бўйича потенциал ечимларни таклиф қилади. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш орқали мамлакатлар акциз солиғи тушумларини оптималлаштиришлари ва яхши фискал ва тартибга солиш натижаларига эришишлари мумкин.
Ушбу мақолада фойда солиғи бўйича мажбуриятларининг назарий асослари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби масалалари ёритилган. Фойда солиғи бўйича мажбуриятлари бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштиришнинг йўналишлари кўрсатиб берилган.
Мазкур мақола фойда солиғи билан боғлиқ солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга бағишланган. Фойда солиғи давлат учун муҳим даромад манбаи бўлиб, самарали солиқ маъмуриятчилиги бюджет даромадларини самарали йиғиш ва солиқ тўловчилар томонидан риоя этилишини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Ушбу таҳлил жараённи соддалаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ва тадбиркорлик субйектлари учун янада қулай муҳит яратиш мақсадида такомиллаштирилиши мумкин бўлган солиқ маъмуриятчилигининг турли жиҳатларини ўрганади. Таҳлил турли мамлакатлардаги тегишли адабиётлар, тадқиқотлар ва тажрибаларни кўриб чиқишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд адабиётлар кўриб чиқилди, илғор халқаро тажрибалардан хулосалар олинди. Шунингдек, назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган.
Мақолада акциз тўланадиган солиқлар акциз тўланадиган маҳсулотлар нархига киритилади ва шу тариқа якуний истеъмолчиларга ўтказилади. Шу билан бирга, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича олиб борилган таҳлиллар ҳақида умумий маълумот берилган. Тадқиқот бозор динамикаси, меъёрий-ҳуқуқий базалар, саноат иштирокчилари ва ушбу икки секторга таъсир қилувчи ижтимоий-иқтисодий омилларни ҳар томонлама текширишни ўз ичига олади. Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган
Ушбу мақолада фойда солиғи бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари ёритилган. Шунингдек, фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби амалий маълумотлар асосида келтирилган.
Мазкур мақолада мол-мулк солиқ тизими, унинг объекти ва базасининг назарий-методологик жиҳатлари ўрганилган бўлиб, ривожланган мамлакатлар ва мамлакатимизда мол-мулк солиғининг муҳим жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда мол-мулк солиғининг ундирувчанлигини ошириш ҳамда мол-мулк солиғи объекти, базаси ва мол-мулк солиғи механизмининг оптималлаштириш йўналишлари келтириб ўтилган.
Ушбу мақолада қўшилган қиймат солиғидаги бўшлиқ, унинг моҳияти, аниқлаш тартиби ва бу борада Ўзбекистон тажрибаси бўйича ўрганишлар ўтказилган. Тадқиқотлар асосида, қўлланилган қўшилган қиймат солиғи бўшлиғини ҳисоблашдаги камчиликни асослаб, хулоса шакллантирилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт эркинлашуви ва модернизациясининг ҳозирги босқичида солиқларнинг корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятига таъсири ва уни самарали бошқаришнинг янгича мазмуни ва аҳамияти, устувор вазифалари ҳамда ўзига хос хусусиятлари илмий асослаб берилган.
Ушбу мақолада ташқи савдо операцияларда солиқларнинг ўрни шу билан биргаликда 2025-2027 йиллар учун ялпи ички маҳсулотнинг прогнози, 2022-2024 йиллар учун давлат бюджети билвосита даромадлари яъни қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи ва божхона божи статистик маълумотлари таҳлил қилинган ва ўрганилган. Шунингдек, ташқи савдо операцияларида солиқларнинг аҳамиятини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Мазкур мақолада республикамизда ресурс солиқларини ҳисоблаш, уларни ундириш ҳамда улар билан боғлиқ солиқ маъмурчиликни ташкил этиш бўйича мавжуд иқтисодий муаммоларни аниқлаш, уларнинг ечимлари билан боғлиқ илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада корпоратив фойда солиғи тизимининг инвестициялар ҳажми ва бизнес фаолликка таъсирига оид илмий ёндашувлар кўриб чиқилган. Мақолада самарали корпоратив солиқ ставкаларини пасайтириш инвестициялар ва ишлаб чиқариш ҳажмига ижобий таъсир кўрсатиши илмий асосланган. Амалга оширилган таҳлиллар асосида корпоратив фойда солиғи бўйича тегишли хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада, юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини пайдо бўлиши, жами йиллик даромадлари бўйича декларация, мол-мулк ва ер солиқларини қарз суммасини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришда учраётган муаммолар ҳамда уни бартараф этиш йўли бўйича таклиф, солиқ қарзини ундирилиш механизмини рақамлаштириш тартиби кўрсатиб ўтилган
Мазкур мақолада Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига ресурс солиқлар тушумлари прогнозини (хорижий давлатларнинг тамойиллари ва амалий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда) тайёрлаш мақсадида ишлаб чиқилган, шунингдек давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш доирасида давлат бюджетига ресурс солиқлар тушумининг таъминлашга ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлашга қаратилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корхоналар фойдасининг ҳуқуқий жиҳатдан камайишига олиб келувчи объектив омилларни ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари – корхоналарда бўнак ҳисоботини расмийлаштириш ва унда суткалик овқатланиш харажаларини меъёрдан ортиқ қисмини пировардида харажатларнинг ортишига ва фойданинг камайишига олиб келиши мисолида таҳлилий равишда, бухгалтерия ўтказмаларида ёритиб беришга ҳаракат қилинган
Мақолада маҳаллий бюджет даромадлари таркиби, маҳаллий солиқ ҳисобланган ер солиғи бюджет-солиқ сиёсатидаги ўрни, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришга доир илмий-назарий қарашлар ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий асослари, бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган солиқ ислоҳотлари шароитида мавжуд ер солиғи, хусусан, бу солиқларининг хусусиятлари, ерлардан самарали ва унумли фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатлар тажрибаси кўриб чиқилади.
Aкциз солиғи давлат даромадларини шакллантиришда ва муайян товар ва хизматлар истеъмолини тартибга солишда муҳим рол ўйнайди. Ушбу мақолада акциз солиғи маъмуриятчилиги бўйича мавжуд адабиётлар кўриб чиқилди, илғор халқаро тажрибалардан хулосалар олинди. Унда назорат механизмларини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган, асосий эътибор солиқ органларида сиёсат ислоҳотлари, технологик интеграция ва салоҳиятни оширишга қаратилган.