Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини тўла қондириш ва ҳосилдорликни ошириш учун керакли миқдорда сув ресурсларига эга бўлиш муаммоси экин майдонларини кенгайтиришга асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Республикамизда фойдаланилаётган сув ресурсларининг 80%га яқини трансчегаравий сув оқимига тўғри келади. Бу эса Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун ҳудудлараро ҳамкорликнинг муҳимлигини англатиб турибди.