Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилган институционал ҳамда иқтисодий ислоҳотлар жараёнида узоқ муддатли ижарага бериладиган ерларда фермер хўжаликлари ташкил этилади. Бу қишлоқда барқарорлик ва ривожланишни таъминловчи ҳақиқий мулкдорлар синфини шаклланишига асос яратди. Ҳозирги босқичда фермер хўжаликлари сони, ер майдони, иш билан бандлар таркиби оптималлашди, даромад самарадорлиги ошмоқда. Ушбу натижалар “Ўзбекистон–2030” стратегиясида қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликлари ишлаб чиқаришининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича қўйилган устувор вазифаларни самарали ҳал этишга кенг имкониятлар беради.