Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада миллий иқтисодиётдаги тижорат банкларидан бўлган “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлари, жумладан, активлар таркибида кредитлар ҳажми ва унинг улуши, шунингдек, активлар ва депозитлар ҳамда кредитларнинг ўзаро солиштирма ҳолатлари, кредитларнинг иқтисодиёт соҳалари бўйича таркиби ва умумий кредитларнинг имтиёзли ва тижорат кредитлари бўйича ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга кўра тузилиши ҳолатининг 2020-2024 йиллардаги динамикаси таҳлил қилинган. Шу билан бирга тадқиқот йўналишидаги назарий ва услубий жиҳатлар ўрганилган ҳолда хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.