Дунё банк амалиётида, шу жумладан, Ўзбекистон банк амалиётида депозитлар тижорат банклари мажбуриятларининг асосий турларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, банкларнинг депозит базасининг барқарорлигини таъминлаш уларнинг ликвидлилиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. Мақолада республикамиз тижорат банкларига депозитлар ва омонатлар жалб қилиш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар аниқланган ва уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада иқтисодий ўзгаришлар шароитида янги авлод банк хизматларини такомиллаштириш масалалари ёритилган. Банклар томонидан рақамли трaнсформация шароитида янги авлод банк хизматларини замонавий молиявий технологиялар орқали кўрсатишнинг амалиёти таҳлил қилинган. Мавзу юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида мавжуд муаммолар аниқланган ва уларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Тижорат банклари пассив операциялар орқали ресурс шакллантиради. Маълумки, ушбу ресурслар асосан жалб қилинган маблағлар асосида ташкил ыилинади. Мамлакатимиз тижорат банклари пассив операциялари таркибини асосини маббуриятлар (кредитлар) орқали шакллантиради. Бироқ ресурсни тўплаш учун уни депозитлар орқали амалга ошириш банклар учун қулай ҳисобланади. Ушбу мақолада тижорат банкларининг депозитлар орқали ресурсларни шакллантириш жараёнида мавжуд бўлган муаммолар уларнинг ечимлари бўйича отрофлича тўхталамиз.
Ушбу илмий мақолада тижорат банклари мулкчилик шаклига кўра ресурслари базасини таҳлил қилинган. Тижорат банкларини иккига бўлган ҳолда, яъни давлат улуши мавжуд банклар ва давлат улуши мавжуд бўлмаган банкларга бўлиб ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра, давлат улуши мавжуд банкларда мажубриятлар ўсиши депозитлар ўсишидан тезроқ бўлган. Ушбу ҳолат давлат тижорат банкларига хукумат арзон ресурслар билан таъминлаб турганлигидан далолат беради. Аксинча, давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларида депозитлар ўсиши умумий мажбуриятлар ўсишидан юқори бўлган. Биринчидан, аҳолининг банк тизимига ишончи ошиб бораётган бўлса, иккинчидан банк тизимида давлат улуши мавжуд тижорат банкларига қараганда давлат улуши мавжуд бўлмаган тижорат банкларига ишонч кўпроқ ошган.
Мақолада миллий иқтисодиётдаги тижорат банкларидан бўлган “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлари, жумладан, активлар таркибида кредитлар ҳажми ва унинг улуши, шунингдек, активлар ва депозитлар ҳамда кредитларнинг ўзаро солиштирма ҳолатлари, кредитларнинг иқтисодиёт соҳалари бўйича таркиби ва умумий кредитларнинг имтиёзли ва тижорат кредитлари бўйича ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга кўра тузилиши ҳолатининг 2020-2024 йиллардаги динамикаси таҳлил қилинган. Шу билан бирга тадқиқот йўналишидаги назарий ва услубий жиҳатлар ўрганилган ҳолда хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Hozirda jahon miqyosida moliyaviy menejmentning asosiy funksional elementi hisoblangan moliyaviy rejalashtirish tizimini takomillashtirish masalalari keng tadqiq etilmoqda. Xususan, global pandemiya sharoitida tashqi bozorlardagi oʻzgaruvchan muhitga tez moslashuvchan moliyaviy rejalashtirish tizimi va uning strategik rejalar bilan uygʻunlashtirilgan mukammal modelini shakllantirish yuzasidan maqsadli izlanishlar olib borilmoqda. Shuningdek, moliyaviy menejmentning asosiy funksional elementlaridan biri kompaniyalar moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini kompleks baholashning keng koʻrsatkichlar arsenalini mujassamlashtiruvchi moliyaviy diagnostikaning tashkiliy arxitekturasini takomillashtirishga eʼtibor qaratilmoqda.
Мақолада Ўзбекистонда замонавий босқичда банк секторининг трансформацияси ва ривожланиши, унинг ўзига хос хуқуқий жихатлари ҳамда хусусиятлари, бу борада мавжуд муаммолар амалий маълумотлар асосида ўрганилган. Олиб борилган тадқиқот юзасидан амалий таклиф ва илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ushbu maqolada hozirda amaliyotda qo‘llanilayotgan uy-joyni moliyalashtirish tizimlari klassifikatsiyasi, ta’rif va o‘ziga xos xususiyatlari yoritib berilgan. Maqola qarz va depozit munosabatlarining asosiy elementlarini ham o‘z ichiga olgan. Shuningdek, maqolada uy-joyni moliyalashtirish tizimida asosiy moliyalashtiruvchi iqtisodiyot subyeklari va moliyalashtirish mexanizmlari ham keltiril o‘tilgan.