• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ДЕМОГРАФИК ОМИЛЛАРНИНГ ИНСОН КАПИТАЛИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА ТАЪСИРИ
Жахонгир Турсунов

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасидаги замонавий демографик жараёнлар ва уларнинг инсон капитали ривожланишига таъсири тизимли равишда таҳлил қилинган. Тадқиқотда мамлакат аҳолисининг ўсиш суръатлари, туғилиш ва ўлим кўрсаткичлари динамикаси, ёш таркибидаги таркибий ўзгаришлар ҳамда демографик дивиденддан фойдаланиш имкониятлари баҳоланган. Мақолада келтирилган статистик маълумотлар асосида аҳоли сонининг тарихий шаклланиши, ҳудудий жойлашуви ва келгусидаги демографик прогнозлар тадқиқ этилган. Мақола сўнгида демографик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш моделини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

05/25/2026
  • PDF
238-243 142 51
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНДЛИК ВА ТАЪЛИМ МАСАЛАЛАРИ: ДЕМОГРАФИК АСПЕКТИ
Ҳафиза Мамадалиева

Мақолада Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори ва таълим
хизматлари бозорининг ҳозирги тенденциялари ҳақида маълумотлар келтирилган.
Республикада таълим ривожланишининг демографик жиҳатлари ва юқори малакали
ишчи кучига бўлган талабнинг ортиб бориши кўриб чиқилади. Ўзбекистонда замонавий
таълим хизматлари бозори ва меҳнат бозори талаблари ўртасидаги мавжуд
тафовутни бартараф этиш бўйича баъзи фикрлар баён этилган. Муаллиф томонидан
меҳнат бозори ва таълим хизматлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари таҳлил
қилинган. Ўзбекистон меҳнат бозорини ўрганишда унга таъсир этувчи омилларнинг
таъсири назарий жиҳатдан асослаб берилган. Уларнинг амалда намоён бўлиши меҳнат
бозори ва таълим хизматлари бозоридаги демографик жараёнлар нуқтаи назарида
намоён бўлади. Таҳлилий натижалар асосида умумий хулосалар, назарий ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган

02/29/2024
  • PDF (Russian)
463-471 147 114
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА АҲОЛИНИНГ ТАКРОР БАРПО БЎЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ ШАКЛЛАНИШИГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ (СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ АСОСИДА)
Муаззам Баҳриддинова

Мазкур мақолада Қашқадарё вилоятида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири социологик тадқиқотлар асосида баҳоланган. Тадқиқот доирасида ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, туғилиш даражаси, оилаларда фарзандлар сони, никоҳ ёши, миграция жараёнлари, турмуш шароити ва аҳоли саломатлиги каби омилларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири аниқланган. Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудда демографик жараёнларнинг барқарорлиги ва юқори туғилиш майли меҳнат ресурслари ўсиши учун асос яратаётгани, бироқ миграция ва ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Тадқиқот натижалари асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва демографик жараёнларни тартибга солиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.

06/30/2026
  • PDF
158-168 34 13
ХАЛҚАРО МEҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ДИНАМИКАСИ ВА ТУЗИЛИШИ: ГЛОБАЛ ТEНДEНЦИЯЛАР
Баходир Умурзаков

Мақола халқаро меҳнат миграцияси жараёнини таҳлил қилишга, унинг кўлами, географик йўналишлари ва сифат компонентига таъсир қилувчи омилларни аниқлашга бағишланган. Аммо, ривожланган мамлакатлардаги салбий демографик тенденциялар (туғилишнинг камайиши, аҳолининг кексайиши) уларнинг миллий меҳнат бозорларида номутаносибликларни келтириб чиқариши, миграцияни меҳнат ресурсларини тўлдиришнинг енг муҳим ва деярли ягона манбаига айлантириши аниқланди.

04/30/2025
  • PDF
377-384 223 94
1 - 4 from 4

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer