Корхоналарнинг ликвидлилиги макроиқтисодий сиёсатнинг ўзгаришига бевосита боғлиқ. Жумладан, миллий валютанинг девальвация суръатини ва инфляция даражасини ошиши корхоналарнинг ликвидлилигига салбий таъсир қилади. Мақолада республикамиз корхоналарининг ликвидлилига таъсир қилувчи макроиқтисодий омилларнинг салбий таъсирига барҳам бериш йўллари асослаб берилган.