Мазкур мақолада реал секторни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий ва амалий асослари чуқур таҳлил қилинади. Хусусан, иқтисодий тизимда давлатнинг ролини аниқлаш, тартибга солиш механизмларининг самарадорлигини баҳолаш ҳамда соҳадаги институционал ва бозор ёндашувлари ўртасидаги ўзаро таъсирлар комплекс таҳлил этилади. Шундай ёндашувда давлат интервенциясининг меъёрий-ҳуқуқий, молиявий ва маъмурий воситалар орқали амалга оширилиши ҳамда уларнинг реал сектор субъектларига таъсири тизимли ёритилади. Шу билан бирга, иқтисодиётнинг соҳага хос тармоқлари – саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш соҳаларида давлат сиёсатининг ўзига хос жиҳатлари ва унинг барқарорликка таъсири ҳам илмий асосда муҳокама қилинади. Ушбу илмий иш натижалари асосида миллий иқтисодиётда реал секторни самарали тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
Мазкур мақола давлат хусусий шерикчилиги асосида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг аҳамияти, зарурлиги, моҳияти ва назарий асослари баён қилинган Шунингдек, Бразилия, Хитой ва Жанубий Африка мамлакатларини давлат хусусий шерикчилиги асосида хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг илмий, назарий услубиёти ёритиб берилган.
Мақолада давлат молиявий сиёсатида даромадларни қайта тақсимлашни CEQ (Commitment to Equity) методологияси ёрдамида таҳлил қилишнинг назарий ва методологик асослари тадқиқ қилинади. Шу билан бирга методологияда акс этмайдиган норасмий сектор бўйича ҳам Ўзбекистондаги жорий ҳолат бўйича мухтасар таҳлил келтирилган. Якунида услубиётнинг дунё мамлакатлари кесимида бир қатор давлатларнинг молиявий сиёсатида апробациядан ўтказилганлиги ва соҳани ислоҳ қилиш учун қўлланиб келинганлиги ҳақида ҳам олинган таҳлил натижалари баён этилган. Бунда фискал сиёсат орқали ижтимоий адолат ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади мамлакат иқтисодиётини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида молиялаштириш, инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш йўлларини таҳлил қилишдир. Давлат-хусусий шериклик, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорлик орқали иқтисодий ривожланишни самарали таъминлашга хизмат қилади. Мақолада ДХШнинг иқтисодий ўсишга таъсири, замонавий лойиҳаларда инвестицияларни жалб қилиш механизмлари ва экспорт салоҳиятини ошириш учун керакли стратегиялар муҳокама қилинади.
Ушбу илмий мақолада давлат ва хусусий сектор ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга хизмат қиладиган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари доирасида амалга ошириш натижасида эришилган натижалар таҳлил қилинган ва истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар баён этилган.
Мақолада Давлат молиявий назорати ва унинг мазмун-моҳияти масалалари бўйича муҳокама амалга оширилган, шунингдек, унинг моҳияти, вазифалари ва молиявий назорат усуллари муҳокама қилинган ва хулоса ҳамда таклифлар шакллантирилган.
Ушбумақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланишистиқболлари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур мақолада ғаллачилик кластерларини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг илмий-услубий, норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий таъминоти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилган. Кластер турларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари асосида кластерлаштириш мезонлари ва кластерларнинг турлари ёритилган. Минтақавий ва ҳудудий ғаллачилик кластерларини ташкил этишнинг кўп босқичли алгоритми таклиф этилган. Шунингдек, ғаллачилик кластерини ташкил этиш жараёнига тўсқинлик қиладиган асосий муаммолар таҳлил қилинган ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган.
Россия Федерациясида туризм саноати мамлакат ЯИМ ва бандликка сезиларли ҳисса қўшиб, маданий ва географик хилма-хиллигини намоён этадиган муҳим соҳа ҳисобланади. Жаҳонда давом этаётган ўзгаришлар шароитида ушбу соҳа иқтисодий беқарорлик, истеъмолчи талабларининг ўзгарувчанлиги ва илғор технологияларнинг пайдо бўлиши каби турли чақириқларга дуч келмоқда. Ушбу мақолада Россия туризм корхоналари сунъий интеллект (AI) ва катта маълумотларни таҳлил қилишни қўллаш орқали технологик етакчиликни қандай ривожлантириши мумкинлиги, соҳа рақамлаштириш орқали тузилмавий ўзгаришларга қандай мослашиши мумкинлиги ва давлат сиёсати ақлли туризмнинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида сўз боради. Ушбу тадқиқот муваффақиятли кейсларни таҳлил қилиш ва ҳукумат ташаббусларининг ўрнини кўрсатиш орқали Россия туризм соҳасининг келажагини бошқаришда инновацияларнинг ҳал қилувчи аҳамиятини таъкидлайди.
Мақолада сунъий интеллект (СИ) технологияларининг хизмат кўрсатиш соҳасини трансформация қилиш ва унинг самарадорлигини оширишдаги амалий аҳамияти глобал ва миллий даражада кўриб чиқилди. Халқаро тадқиқотлар ва статистик маълумотлар таҳлили асосида СИ жараёнларни автоматлаштириш, бизнес-моделларни оптималлаштириш ҳамда мижозлар тажрибасини персоналлаштиришга хизмат қилиши кўрсатиб берилган. Ўзбекистон тажрибасига алоҳида эътибор қаратилиб, мамлакатда СИни жорий этиш «Рақамли Ўзбекистон – 2030» давлат дастурининг асосий йўналишларидан бири сифатида баҳоланди. Ишда СИнинг банк сектори, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларига муваффақиятли интеграция қилинган мисоллари ёритилган, шунингдек, институционал муаммолар ва келгусидаги ривожланиш истиқболлари белгиланган.
Ushbu maqola jahon iqtisodiyotida xizmatlar sohasining oʻrnini tadqiq etadi va uni soliq imtiyozlari orqali ragʻbatlantirish yoʻllarini tahlil qiladi. Jahon amaliyotida xizmatlar sohasi soliq siyosati va davlat qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarini takomillashtirish boʻyicha tahlil qilingan.
Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.