Мазкур мақолада ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг хорижий тажрибаси илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётида шаклланган ижтимоий хизматлар моделлари, хусусан Скандинавия мамлакатларида қўлланилаётган универсал ижтимоий хизматлар тизими институционал тузилиши, молиялаштириш механизмлари ва ижтимоий самарадорлик нуқтаи назаридан ўрганилган. Тадқиқот жараёнида ижтимоий хизматларни инсон капиталига қаратилган узоқ муддатли инвестиция сифатида талқин қилишнинг назарий ва амалий асослари очиб берилган. Олинган натижалар асосида хорижий тажрибанинг Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳолда қўллаш имкониятлари баҳоланиб, ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу кенг қамровли тадқиқот норасмий иқтисодиётнинг мавжудлиги билан боғлиқ назарий масалаларни ўрганади, расмий ва норасмий иқтисодий фаолиятнинг мураккаб ўзаро таъсирини ўрганади. У норасмийликни тушунтирувчи иқтисодий назарияларни, норасмий амалиётларга таъсир этувчи ижтимоий ва маданий омилларни ҳамда норасмий ва расмий секторлар ўртасидаги муносабатларни ўрганади. Тадқиқот норасмий иқтисодиётни аниқлаш ва ўлчашдаги муаммоларни ўрганади, турли методологик ёндашувларни, жумладан, меҳнат бозори сўровлари, уй хўжаликлари сўровлари, иштирокида тадқиқотлар ва технологик инновацияларни муҳокама қилади. Диссертация, шунингдек, иқтисодий ўсиш, ижтимоий динамика ва давлат даромадларига таъсир кўрсатадиган сиёсат масалаларига бағишланган.
Мақолада давлат бюджетидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш харажатларини молиялаштиришнинг илғор хорижий тжрибалари тадқиқ этилган. Унда маҳаллий ва хорижий олимларнинг илмий тадқиқотлари бўйича мустақил муаллифлик ёндашувлари ишаб чиқилган. Тадқиқотлар асосида мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг назарий жиҳатлари юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада давлат молиявий сиёсатида даромадларни қайта тақсимлашни CEQ (Commitment to Equity) методологияси ёрдамида таҳлил қилишнинг назарий ва методологик асослари тадқиқ қилинади. Шу билан бирга методологияда акс этмайдиган норасмий сектор бўйича ҳам Ўзбекистондаги жорий ҳолат бўйича мухтасар таҳлил келтирилган. Якунида услубиётнинг дунё мамлакатлари кесимида бир қатор давлатларнинг молиявий сиёсатида апробациядан ўтказилганлиги ва соҳани ислоҳ қилиш учун қўлланиб келинганлиги ҳақида ҳам олинган таҳлил натижалари баён этилган. Бунда фискал сиёсат орқали ижтимоий адолат ва барқарор иқтисодий ривожланишни таъминлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.