Мазкур илмий мақолада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида рақамли активлар ва криптовалюталар муомаласининг жорий ҳолати ва тартибга солиш масалалари таҳлил қилинган. Қиёсий таҳлил асосида МДҲ мамлакатларида асосан мавжуд қонунчилик нормаларининг қўлланилиши ёки мустақил ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилиши ёндашувлари амал қилаётгани аниқланди ҳамда бу соҳада устувор бўлган давлатлар белгилаб олинди. МДҲ мамлакатларида рақамли активлар муомаласини тартибга солиш бўйича тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлиги ҳақида хулоса шакллантирилди.
Мақолада иқтисодиёти ривожланган давлатлар ва Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни бошқариш ҳамда экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ жиҳатларини ёритилган. Шунингдек, чиқинди, унинг пайдо бўлиши, зарарли чиқиндиларни қайта ишлашдаги дунё тажрибаси ҳамда уларнинг зарарсизлантирилишига оид илмий мулоҳазалар баён қилиниб, мақола якунида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада импорт операцияларида солиқларнинг аҳамияти келтирилган, шу билан биргаликда давлат бюджети даромадларида билвосита солиқлар суммаси, мамлакатга товарларни олиб киришнинг солиққа тортиш тартиби, мамлакатда импорт операциялари амалга оширилганда солиқ солиш ва божхона режими тартиби, мамлакатнинг йирик ҳамкор давлатлар билан импорт динамикаси ва импорт ҳажми ўрганилган. Шунингдек, импорт операцияларида солиқларнинг тутган ўрнини ўрганишга доир илмий мунозаралар юритилган ва таклифлар берилган.
Мақоладаиқтисодий хавфсизликнинг институционал асосларини шакллантиришнинг хорижий ёндашувлар эволюциясининг уч камералистик, кейнсчилик ва институционал босқичлари тадқиқ этилган ва уларни Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиётига жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ўзбекистонда кейинги йилларда камбағалликни қисқартириш ва уни босқичма-босқич бартараф этишнинг илмий ҳамда амалий муаммоларини ўрганишга эътибор янада ортмоқда. Бундай ҳаракат мамлакатимиз бош таянч нуқтаси бўлган маҳалла ҳудудида ўта долзарб ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олиб, мақолада хорижий давлатлар ҳамда мамлакатимизда тўпланган илмий-амалий натижалар таҳлили асосида маҳалла ҳудудида камбағалликни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада ҳозирги вақтда ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган, шунингдек, ривожланган салоҳиятли давлатлар рўйхатига киритишнинг зарурий шарти бўлган хизматларнинг рақамли трансформациясининг ривожланиш жиҳатлари ва таъсири муҳокама қилинади. Ҳозирги вақтда рақамлаштириш нафақат иқтисодиётга, балки глобаллашув шароитида ҳаётимизнинг бошқа барча жабҳаларига тегишли.
Мазкур мақолада ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишнинг маҳаллий ва хорижий мамлакатлар тажрибалари батафсил таҳлил қилинган. Ер қаъридан фойдаланганлиги учун солиқ объектлари ва солиқ ставкалари бўйича хорижий давлатлар тажрибалари ёритилган ва таҳлиллар олиб борилган.
Мақолада республикамиз иқтисодиётининг замонавий тармоқларидан бири бўлган саноатнинг мамлакат иқтисодий кўрсаткичларига таъсири, соҳадаги мавжуд муаммолар, соҳага оид олимларнинг қарашлари, назарий ва амлий натижалари таҳлил қилиниб, саноатни ҳудудий жойлаштириш имкониятлари ва истиқболлари ўрганилган ва мавзу юзасидан хулоса ва таклифлар келтириб ўтилган.
Мазкур мақолада хўжалик жамиятларида ESOPни жорий этиш амалиёти бўйича АҚШ, Буюк Британия, Испания каби давлатлар тажрибаси ўрганилган, Ўзбекистонда ушбу тизимни жорий этиш ҳолати таҳлил қилинган ҳамда илғор тажрибадан келиб чиққан ҳолда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида ESOPни жорий этишни жадаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада солиқ маъмурчилиги методологияси солиқ тизимининг муҳим жиҳати бўлиб, уни доимий равишда такомиллаштириш солиқларнинг самарали ундирилиши, уларга риоя этилиши ва адолатлилигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши муҳокама қилинади. Шунингдек, солиқ маъмурчилигида дуч келадиган асосий муаммолар кўриб чиқилиб, такомиллаштириш йўллари таклиф қилинган. Бундан ташқари муаммоларни ҳал қилиш учун солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича бир қанча стратегиялар таклифлар келтирилади. Солиқ маъмурчилигининг такомиллаштирилган методологияси иқтисодий ўсишни ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи адолатли ҳамда самарали солиқ тизимини яратишга ёрдам бериши асосланган.
Мазкур мақолада мамлакатимизда табиий бойликларни солиққа тортишнинг илғор хориж давлатлар тажрибалари ўрганилган ҳолда уларни солиқ тортишни тартибига солиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар йиғилувчанлигининг зарур даражасини таъминлаш, солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмуриятчилигини амалга ошириш ҳамда солиқ мажбуриятларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида сервис-техник хизмат кўрсатилишини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.