Сўнгги йилларда мамлакатда хизматлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида туризм салоҳиятини такомиллаштириш ва ундан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизнинг уникал географик жойлашуви, шунингдек, Марказий Осиё минтақасининг маданий, табиий-географик жиҳатдан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини инобатга олган ҳолда туристик маҳсулотларни таклиф этишда минтақавий тур пакетларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Глобал қиймат занжири ёрдамида турист харажатларини оптималлаштириш ва унга таклиф этилаётган манзиллар сафини кенгайтириш орқали минтақанинг туристик жозибадорлигини ошириш имкониятлари мавжуд.
Ушбу тадқиқот Самарқанд вилоятида ёнғоқ етиштириш ва сотиш қиймат занжирида иштирок этувчиларнинг даромадлари улушини иқтисодий баҳолашга қаратилган. Бирламчи ва иккиламчи маълумотларга асосланган таҳлиллар орқали ёнғоқчилик саноатининг кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва таҳдидлари аниқланган. Ушбу таҳлиллар асосида қиймат занжирида қўшилган қиймат жараёнларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари ёнғоқ етиштириш, қайта ишлаш ва экспортнинг иқтисодий таъсирини ёритиб, қиймат занжирини такомиллаштириш ва ҳудуднинг глобал бозорларида рақобатбардошлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар беради.