Tadqiqot 2011-2024 yillarda O‘zbekistonda budjet balansi va davlat qarzining inflyatsiyaga ta’sirini baholashga qaratilgan. Ko‘p o‘zgaruvchili chiziqli regressiya usuli qo‘llanildi. Natijalar budjet balansi va davlat qarzi bilan inflyatsiya o‘rtasida ijobiy va statistik jihatdan ahamiyatli bog‘liqlikni ko‘rsatdi, bunda budjet balansi inflyatsiyaga eng kuchli ta’sir qiladi.
Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.