Мақолада молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, хусусан унинг асосий шакли бухгалтерия балансини тузишга бўлган иқтисодчи олимларнинг ва мутахассислар томонидан берилган назарий ёндошувлар хамда уни амалий жиҳатдан тузиш услубиёти келтириб ўтилган. Шунингдек, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида бухгалтерия балансини шакллантириш, унинг моддаларини баҳолаш ва балансни тузишга қўйилган асосий қоидалар ҳамда муҳим тамойилларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Республикамиз тижорат банклари фаолиятида мажбуриятлар ҳисоби ва аудити муаммоларни аниқлаш ва унинг муаммоларининг ечимини топиш, мамлакатимизда банкларда мажбуриятлар ҳисобини халқаро стандартлар асосида юритиш натижасида халқаро банк амалиётига мос келувчи банкларда мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилиш орқали банк мажбуриятларини оптимал даражада шаклланиши, ҳисобини юритишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини юритишни тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали ишлаши ва иқтисодий жиҳатдан барқарор бўлишини таъминлайди. Тижорат банклари баланси пассивининг асосий қисмини мажбуриятлар ташкил этиб, улар деярли 85-90 фоиздан иборат бўлади. Мазкур мақолада тижорат банкларида банк мажбуриятлари ҳисобининг тўғри юритилиши бўйича методикасини ишлаб чиқишга қаратилган тадқиқотлар баёни келтирилган. Бу бўйича берилган таклиф ва тавсиялар ТИФ “Миллийбанк” АЖ да бухгалтерия ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўллаш учун қабул қилинган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида мажбуриятлар ҳисобини ташкил қилишга доир муаллиф томонидан тавсиялар ишлаб чиқилган.