Мақолада замонавий ижтимоий-иқтисодий тадқиқотларнинг долзарб йўналишларидан бири – корпоратив бошқарувни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ташқи молиялаштиришга имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади ва мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсишининг шартларидан бири ҳисобланади. Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятининг жаҳон тажрибаси, бошқарувнинг корпоратив шакли миллий озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини кенгайтириш ва йирик хорижий компаниялар экспанциясига қарши чиқиш воситаси эканлигини кўрсатмоқда.
Мазкур мақолада рақамлаштириш жараёнларининг иқтисодий асосга эга концепция, илмий-назарий қарашлар ҳамда ёндошувларнинг рақамли иқтисодиёт хизматларининг марказлаштирилишидаги аҳамияти ва ўрни борасида маълумотлар қаламга олинган. Таъкидланишича, рақамли технологиялардан фойдаланиш диспетчерлик хизматининг рақамли ривожланиши ва унинг хизмат кўрсатиш сифатининг оперативлигини ошириш юзасидан такомиллашуви ўзига хос бизнесмоделларни амалиётга тадбиқ этишни тақозо этмоқда
Мазкур мақолада рақамли иқтисодиётда ягона марказлашган диспетчерлик хизматининг самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда ундан фойдаланиш борасида илғор хорижий тажрибалар тилга олинган. Ягона марказлашган диспетчерлик хизматининг аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши ҳамда фаровонлигини оширишга бўлган хизматини такомиллаштириш орқали ижтимоий инновацияларга бўлган эътиборни Хитой, Япония, Малайзия, Қатар, Германия, Корея, Австрия, Ҳиндистон, Канада ва АҚШ сингари мамлакатларда самарали йўлга қўйилганлиги таъкидланган.
Ушбу мақола мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан амалга оширилиши натижасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида, жумладан моддий ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам ўзгаришлар содир бўлиши ва бу ўзгаришларни юз беришида моддий ишлаб чиқариш соҳасининг муҳим таркибий қисми бўлган қишлоқ хўжалигининг ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга бўлиб бораётганлигига бағишланган. Айниқса, бозор муносабатларини Ўзбекистонда янада ривожланиб бориши шароитида қишлоқ хўжалигини кўп укладлилиги шароитида соҳани кадрлар билан таъминлаш муаммоларига эътиборни қаратиш объектив зарурият эканлиги ёритиб берилган
Акциядорлик жамиятларида корпоратив маданиятни такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун унинг афзалликлари ва муаммоларига эътибор қаратиш лозим. Самарали корпоратив маданият акциядорлик жамиятлари фаолияти ва узоқ муддатли истиқболларига бевосита таъсир қилади. Бундай маданият акциядорлик жамиятлари муваффақиятининг энг муҳим омилларидан бири бўлиб, рақобатдош устунликни сақлаб туришда муҳим ҳисобланади. Шунингдек, у корхонадаги шахсларнинг ахлоқий фазилатларига, фидойилигига, меҳнат унумдорлигига, жисмоний соғлиғига ва жамоада ишлайдиган одамларнинг ҳиссий фаровонлигига таъсир қилади. Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида учраётган корпоратив маданият муаммолари таҳлил қилинган ва уларга самарали ечимлар топиш йўлларини белгилаб берилган. Ҳамда корпоратив маданиятнинг муҳимлиги ва унинг компания фаолиятидаги ўрни, шунингдек, маданиятнинг иқтисодий кўрсаткичларга таъсири қўриб чиқилган. Муаммолар сифатида корпоратив маданиятнинг етарли даражада шаклланмагани, ходимлар ўртасидаги мулоқотнинг заифлиги, этика ва қадриятларга риоя қилинмаслиги каби жиҳатлар таҳлил қилинган. Ечимлар сифатида эса корпоратив маданиятни шакллантиришда стратегик ёндашувлар, мунтазам таълим ва тарбия дастурлари, очиқ мулоқот ва ишонч муҳитини яратиш, шунингдек, этика кодексларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш таклиф қилинган. Тадқиқот акциядорлик жамиятлари учун корпоратив маданиятни яхшилаш ва самарали бошқариш бўйича амалий тавсияларни беради.