Мазкур мақолада суғурта бозорида етакчилардан бўлган компаниянинг бошқарув моделини компания бошқарувига таъсири, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, компаниянинг инвестицион салоҳиятига таъсири, суғурта компанияларининг молиявий фаолиятини ташкил топиш манбалари, компаниянинг резервлари, уларнинг шаклланганлик механизми, суғурта компаниясининг асосой молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили, суғурта компаниясининг суғурта бозоридаги иштироки бу борадаги хорижий олимларнинг ёндашувлари ва қарашлари, суғурта компанияларининг инвестиция сиёсати, суғурта бозоридаги муаммолар таҳлили, ривожлантириш истиқболлари атрофлича баён этилган. Ўзбекистонда замонавий бошқарув моделларини суғурта компанияларига кенг қўллаган холда уларнинг молиявий-иқтисодий салохиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини бошқаришнинг амалдаги механизмининг фаолият юритиш хусусиятлари кўриб чиқилади. Давлат харидлари тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базаси, ташкилий тузилмаси ҳамда жараён компонентлари бўйича комплекс таҳлил амалга оширилди. Жумладан, режалаштириш, тендерларни ўтказиш, шартномалар тузиш ва уларнинг ижросини мониторинг қилиш босқичлари қамраб олинди. Таҳлил натижасида давлат харидларининг самарадорлигига таъсир этувчи автоматлаштириш даражасининг пастлиги, рақобат муҳитининг чекланганлиги, харид жараёни субъектлари ўртасида мувофиқлаштиришнинг заифлиги ва эҳтиёжларни баҳолашда расмий ёндашувнинг мавжудлиги каби асосий муаммолар аниқланди. Шунингдек, рақамлаштириш, жараёнлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда назорат ва баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олиб борилган таҳлил асосида амалдаги механизмни такомиллаштириш йўналишлари таклиф этилди, хусусан, электрон инфратузилмани ривожлантириш, риск-менежментни институционаллаштириш ва кадрлар малакасини ошириш чора-тадбирлари белгиланди. Олинган натижалар давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш ва бюджет ресурсларини бошқаришнинг барқарор моделини шакллантиришда амалий аҳамиятга эга.