Мақолада 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандартига мувофиқ, молиявий инструментлар ҳисобини маълумотларни ёритиб беришнинг моҳияти, мақсади, вазифаси ва қўлланиш жиҳатлари очиб берилган. Жаҳонда сўнги йилларда молия бозорларда молиявий инструментлар хилма-хиллиги ва динамикаси мураккаблиги кескин ошиб бормоқда. Бу эса, молиявий инструментлар рискини оширилишига хизмат қилмоқда. Мақолада молиявий инструментлар ҳисобининг риск турлари ва уларни ёритиб бериш тартиби очиб берилган. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини тизимида молиявий инструментлар мавзуси энг қийин деб ҳисобланади. Молиявий инструментлар ҳисоби маълумотларини ёритиб бериш кўп билим ва малака талаб қилади. 7-сон МҲХС “Молиявий инструментлар: маълумотларни ёритиб бериш” стандарти маълумотни тўғри ошкор қилиш фандан кўра кўпроқ санъатдир
Ўз фаолиятини амалга оширишда тижорат банклари, шунингдек, бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритувчи ҳар қандай хўжалик юритувчи суғбъектлар максимал фойда олишга интиладилар. Аммо шуни эътиборга олиш керакки, банклар томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар рикснинг юқори таъсирига эга бўлишади. Мақолада банк рискларининг иқтисодий моҳияти, турли олим ва тадқиқотчиларнинг илмий қарашлари ва ёндашувлари таҳлил қилинган, шунингдек уларнинг классификациясига алоҳида тўхталиб ўтилган.
Мақола венчурли молиялаштириш рискларини таҳлил қилиш ва уларни минималлаштириш усулларига бағишланган. Венчур капитал қўйилмалари стартаплар ва инновацион лойиҳаларни молиялаштиришнинг муҳим шаклидир, лекин у технологик носозликлар, ликвидлик муаммолари, рақобат ва бозор беқарорлиги каби юқори даражадаги ноаниқлик ва рисклар билан боғлиқ. Тадқиқот мақсади инвесторлар стартапларга сармоя киритишда дуч келадиган асосий рискларни аниқлаш, шунингдек, уларни юмшатишнинг самарали стратегиялари ва усулларини ўрганишдан иборат.