Мақолада солиқ солишнинг бизнес субъектлари фаолиятига таъсирлари кўриб чиқилган. Солиққа тортиш бизнес субъектлари фаолиятини ривожланишида катта аҳамиятга эга. Бизнес томонидан тўланадиган солиқлар миқдори ҳам харажатлар ҳажмига, ҳам ишлаб чиқариш таннархи даражасига, ҳам натижада нархларга бевосита таъсир қилади. Амалга оширилган таҳлиллар асосида тегишли хулосалар шакллантирилган.
Ушбу мақолада кичик ва ўрта бизнес субъектлари солиққа тортишни такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Кичик ва ўрта бизнес иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, инновацияларни рағбатлантириш ва бандлик имкониятларини яратишда муҳим рол ўйнайди. Бироқ, солиққа тортиш нуқтаи назаридан кичик ва ўрта бизнес дуч келадиган асосий муаммоларни аниқлаш ва уларнинг солиқ мажбуриятларини яхшилаш ва солиқ юкини енгиллаштириш учун потенциал ечимларни таклиф қилишга қаратилган. Мазкур муаммоларни ҳал этишда ҳам маҳаллий, ҳам халқаро тажриба ҳисобга олинган. Ушбу тадқиқот натижалари сиёсатчиларга, солиқ органларига ва бизнес эгаларига кичик ва ўрта бизнес учун солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш бўйича самарали стратегияларни ишлаб чиқишда маълумот бериши мумкин, бу эса уларнинг ўсишига ёрдам беради ва умумий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшади. Чунки бу солиқ ёрдамида корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Мақолада кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида стратегик бошқарувнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Стратегик бошқарув моделлари кичик бизнесни ривожлантириш, самарадорликни ошириш ва бозорда барқарор мавқега эга бўлишда муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари учун қўлланилаётган замонавий бошқарув йўналишлари ва амалиётлар кўриб чиқилган. Тадқиқот натижалари кичик бизнеснинг барқарор ривожланиши учун стратегик ёндашувларни жорий этиш зарурлигини тасдиқлайди.
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг илмий назарий асослари, долзарб муаммолари, унинг тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари фаолияти тенденцияси ҳамда унинг самарадорлигини ошириш имкониятлари каби масалалар таҳлил қилинган. Бундан ташқари тадбиркорлик тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиши. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзлар ресуслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш келтириб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.
Ушбу илмий мақолада мамлакатимиздаги кичик бизнес субъектлари фаолиятида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва мазкур соҳага киритилган инвестициялар таркибини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Тадқиқотлар натижасида муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича муаллиф томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада кичик бизнес субъектлари фаоляитни самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқариш айниқса инновацияга асосланган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича илмий лойиҳаларни тижоратлаштиришнинг назарий асослари, ташкли этиш механизмлари ва инфратузилмадан самарали фойдалани бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хусусий мулкчиликнинг миллий иқтисодиётни ривожланишдаги ўрни, хусусий сектор субъектлари фаолиятининг холати баҳоланган, ривожланиш тенденциялари ва уларнинг инвестицион фаоллиги қиёсий таҳлил қилинган. Мақолада мамлакатда давлат мулкини хусусийлаштириш тамойиллари, хусусиятлари, амалга ошириш босқичлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотларнинг мазмуни, таркиби, такомиллаштириш йўналишлари тадқиқ этилган. Хусусий мулкчиликни ривожланиш омиллари, таркиби, ривожланиш истиқболлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рақамлаштиришни миллий иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон ва айрим хорижий давлатларда ўрта тадбиркорлик тушунчаси, ўрта тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш бўйича халқаро тажрибалар, меъёрлар ва механизмлар ҳақида фикр юритилган