Ушбу мақолада сўнгги қўшилган маҳсулот, иқтисодий ресурслар сарфи ҳисобига олинган ўртача натижа, ресурсларни тармоққа киритишнинг жозибадорлик даражаси, кичик бизнес субъектларининг иқтисодиёт тармоқлари бўйича ихтисослашуви жараёнлари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик фаолиятида ихтисослашув жараёнлари самарадорлиги баҳоланган ва уни ошириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
Мақолада суғурта хизматлари бозорида компаниялар томонидан маҳсулотлар андеррайтинги жараёнлари маҳсулотлар турларидан келиб чиққан ҳолда ўрганилган. Суғурта маҳсулотларининг турларига қараб андеррайтингини амалга ошириш хусусиятлари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараёнлари ёритилган бўлиб, унда замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари замонавий хизматлар тизимини қўллаш орқали самардорликка эришиш йўллари ёритилган. Хулосада замонавий уй-жой фонди бошқарув компаниялари янги бизнес жараён бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Ушбу мақолада банк тизимининг трансформацион жараёнлари, уларнинг банкнинг бизнес фаолиятини ривожлантиришдаги аҳамияти, банк ходимларининг потенциал имкониятлари ва глобал тенденциялар кўриб чиқилган. Банк тизимини такомиллаштириш ва унинг шаклланиши бутун давр давомида амалга оширилади, янги имкониятлар пайдо бўлади ва кредит ташкилотлари фаолиятига қўйиладиган талаблар ўзгаради. Ҳозирги даврда банкларнинг институционал сифатини ошириш ва фаолиятдаги рискларни камайтириш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ушбу мақолада ҳозирги вақтда ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун зарур бўлган, шунингдек, ривожланган салоҳиятли давлатлар рўйхатига киритишнинг зарурий шарти бўлган хизматларнинг рақамли трансформациясининг ривожланиш жиҳатлари ва таъсири муҳокама қилинади. Ҳозирги вақтда рақамлаштириш нафақат иқтисодиётга, балки глобаллашув шароитида ҳаётимизнинг бошқа барча жабҳаларига тегишли.
Мақолада суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини баҳолаш жараёнлари, ички назорат тизимини текшириш босқичлари, ички назоратни аниқлаш ва баҳолаш модели, ички назорат тизимини бошқариш мезонлари ёритиб берилган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида суғурта ташкилотларида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш жараёнини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.