Мақолада туризм бозорини диверсификация қилишнинг турли хилдаги моделлари ва стратегиялари ўрганиб чиқилган. Жумладан, географик диверсифиация, бозор сегментацияси, маҳсулотни диверсификация қилиш, инфратузилмани ривожлантириш, технологик инновация, барқарор туризм, туризм бўйича ҳамкорлик масалалари, мавсумийлик ва йил давомида диверсификация, маркетинг стратегиялари, туристик пакетлар ва тармоқлар, гастрономик туризм билан ҳунармандчилик туризми диверсификацияси каби туризм бозори диверсификацияси моделларининг мазмун, моҳияти ва аҳамияти ёритиб ўтилган.
Туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш – бу глобал сайёҳлик йўналишлари томонидан ташриф буюрувчилар учун мавжуд бўлган диққатга сазовор жойлар ва тадбирлар доирасини кенгайтириш орқали уларнинг жозибадорлиги ва барқарорлигини ошириш учун фойдаланиладиган стратегик ёндашув ҳисобланади. Ушбу мақолада Европа, Осиё, Шимолий Aмерикa, Aфрикa ва Жанубий Aмерикa каби турли минтақалар мисолида туристик маҳсулотларни диверсификация қилиш бўйича халқаро тажриба кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада Испания, Таиланд, Япония ва бошқа давлатларда қўлланилаётган туристик маҳсулотларни диверсификациялаш стратегияларининг маҳаллий иқтисодиёт ва туризм барқарорлигига таъсири ўрганиб чиқилган. Тадқиқот турли сайёҳлик йўналишлари туризмни диверсификация қилишга қандай ёрдам бериши ва бунинг натижасида узоқ муддатли муваффақият ва барқарорликка эришиш имкониятларига бағишланади.