Ушбу мақолада трансформация жараёнида мамлакатимиз тижорат банклари ликвидлигини таъминлашни такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлигини таъминлашни такомиллаштиришнинг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Мақолада “банк назорати” тушунчаси, унинг моҳияти, иқтисодий аҳамияти, халқаро банк назорати, жаҳон тажрибаси, республикамиздаги банк тизими ва назорат қилиш тартиблари йиллар кесимида такомиллашиб боргани баён қилинган. Мақола якунида хулосалар келтирилган.
Maqolada O‘zbekistonning moliyaviy infratuzilmasining asosiy komponentlarining funksional tahlili keltirilgan. Bank sohasida raqobatning cheklanganligi, fond bozorining likvidlik darajasining pastligi, kredit byurolarining yetarlicha qamrab olinmasligi va shaffoflik masalalari bo‘yicha mavjud muammolar ko‘rib chiqilgan. Moliyaviy infratuzilmani takomillashtirish orqali barqaror iqtisodiy o‘sish va investitsiyalarni jalb qilish uchun tavsiyalar keltirilgan.
Ушбу мақолада банк тизимидаги депозитлар таркиби ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсири таҳлил қилинди. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан шакллантирилган депозитларнинг банклар учун ликвидлилик, хавф ва харажатлар нуқтайи назаридан қандай муаммоларни келтириб чиқариши ўрганилди. Тадқиқот давомида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги депозитларнинг тақсимланиши ва уларнинг иқтисодиётга таъсири кўриб чиқилди. Мақолада банк секторини барқарор ривожлантириш ва депозит ресурсларини самарали бошқариш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
Банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг асосий йўналишлари сифатида стратегик инвесторлар, бозор тамойилларига мослаштириш, давлат маблағларига қарамлиликни йўқотиб, тенг рақобат шароитини вужудга келтириш каби масалалар белгиланган. Банкларнинг бу жараёнга ўтишида эса уларнинг бизнес моделларини ўзгартириш талаб этади. Мазкур мақола тижорат банклар трансформация жараёнларида даромадлар базасини кенгайтиришда йўлида илмий амалий жихат муҳим ҳисобланади.