Ушбу мақолада давлат статистика ҳисоботларини ахборот тизими орқали қабул қилиш ва қайта ишлашнинг самарадорлик кўрсаткичлари тадқиқ қилинган. Давлат статистика ҳисоботларини қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларининг ҳолати, шу билан биргаликда, ишлаб чиқилган статистик ахборот тизимларининг функционал жиҳатдан яхши фаолият кўрсатиши учун бир қатор омиллар ўрганилиб, хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада БРММга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги бюджет тизимига қай тартибда БРММ асосида таснифлашни боғлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган
Бугунги кунда мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, унда илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Рақамли технологиялар ва масофавий таълим тизимлари жадал ривожланиб, бугунги кун талабларига жавоб бермоқда. 2023 йилда жаҳондаги етакчи давлатларда, хусусан, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ва Жанубий Корея каби мамлакатларда, масофавий таълим тизими кенг қўлланилмоқда. Айниқса, АҚШда Coursera, edX, ва Udemy каби глобал таълим платформалари дунё бўйлаб 70 миллиондан ортиқ фойдаланувчига таълим хизматларини тақдим этиб, етакчи мавқега эга. Европа Иттифоқида ҳам FutureLearn каби платформалар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Бу платформалар таълим олишнинг қулайлиги, вақтни тежаш ва билим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.