Ушбу мақолада корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш механизмлари таҳлил қилинади. Иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий таркибий қисмлар ичида ахборот хавфсизлиги компонент сифатида алоҳида ўрин тутади. Мақолада корхонанинг ахборот муҳитини ҳимоя қилиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш, ахборот оқимини бошқариш, ҳамда ҳуқуқий, ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирларни жорий этиш орқали хавфсизликни таъминлаш масалалари ёритилади. Шунингдек, замонавий АКТ воситаларининг турлари, уларнинг функционал имкониятлари ва жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлиллар асосида корхоналарга мослашувчан бошқарув тизимлари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиялари ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган тавсиялар берилган.
Аҳолини ишсизлик даражасини камайтириш, унинг самарали меҳнат фаолияти билан бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш учун мақсадли ва узоқни кўзлаган ишларни амалга ошириш, бугунги табиатнинг ўзгаришларига ва ресурслар тақчиллигига мослашувчан меҳнат бозорини ташкил этиш ҳамда ҳар қандай шароитга мослашувчан касблар билан бандлигини таъминлаш зарурати туғилмоқда.
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларида рақамли иқтисодиёт воситаларидан фойдаланишнинг назарий-услубий жиҳатлари таҳлил қилинган, шунингдек, иқтисодиётда, хусусан, банк бизнесида рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари кўриб ўтилган. Шу билан бирга банк бизнесида рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича таклифлар келтирилган.
Мазкур мақолада 1995-2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган. Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини ўрганиш асосида IPO жараёнларида миллий компаниялар учун корхона адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.
Маҳсулот таннархини аниқлаш ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали бошқарув учун муҳим омилдир. Замонавий калькуляция усуллари ахборот технологиялари ва мураккаб моделлардан фойдаланишга асосланиб, таннархни аниқлаш ва таҳлил қилишни осонлаштиради. Бу усуллар ишлаб чиқариш жараёнини оптимизация қилиш, харажатларни самарали бошқариш ва қарорлар қабул қилишда катта аҳамиятга эга. Услубларнинг ҳар бири ўзининг махсус афзалликлари билан, тўғри ҳисоб-китоб ва иқтисодий самарадорликка эришишга ёрдам беради. Замонавий технологиялар ва тажриба асосида, мазкур усулларни амалиётга жорий этиш ташкилотларга рақобатбардошликни ошириш ва ресурсларни тежаш имконини яратади.