Халқаро ва миллий стандартларда бевосита ва билвосита усулларда тузиш назарда тутилган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот” турли ахборот чекловларидан холи эмас. Шунингдек, ушбу ҳисобот кўрсаткичлари маълумотларни пул маблағлари ва пулсиз операциялар ҳисоби учун мўлжалланган кўплаб счётлардан териб олиш йўли билан тўлғазилади. Ҳисоботдаги ахборот чекловлари ва унинг кўрсаткичларини юқоридаги тартибда тўлғазилиши, табиий равишда, инвесторлар, мулкдорлар, корхоналар раҳбарларини пул оқимлари тўғрисида реал ахборотлар билан таъминлашга, мос равишда, тўғри қарорларни қабул қилишларига тўлиқ кафолат бермайди. Айнан шу ҳолатнинг ҳозирги пайтда ҳар бир корхонада мавжудлиги эътиборга олинган ҳолда, мазкур мақолада “Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни шакл ва мазмунан янада такомиллаштириш, шунингдек уни ахборот бериш имкониятларини кенгайтириш йўллари тадқиқ қилинган.
Мақолада статистика фаолиятини ташкил этишда ахборот оқимларини оптимал ташкил этиш ва ундаги мавжуд муаммолар ўрганилган. Cтатистика маълумотларини ишлаб чиқишнинг миллий модели босқичлари ва статистика агентлигига қабул қилинувчи маълумотлар таснифланиш белгиларига кўра гурухларга ажратилган. Шунингдек, е-Стат 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизими истиқболлари ҳақида айтиб ўтилган.