Ушбу мақолада банк экотизимларини Ўзбекистон Республикаси миллий банк-молия соҳаларида жорий қилишнинг назарий-услубий жиҳатлари таҳлил қилинган, шунингдек, банк бизнесида рақамли технологияларни ривожлантириш масалалари кўриб ўтилган. Шу билан бирга банк фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантириш муаммолари аниқланган ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар келтирилган.
Мақолада рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг тамойиллари ўрганилган ҳамда тижорат банк технологиялардан фойдаланиш орқали такомиллаштириш жиҳатлари ёритилган. Бунда мамлакатларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишида иқтисодиётни рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ёритилган, шунингдек, тижорат банклари технологиялардан фойдаланишни ривожлантриш юзасидан илмий-назарий қарашлар ҳамда уларнинг таҳлили юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.