Мақолада қимматли қоғозлар бозори кўрсаткичлари таҳлили, жумладан қимматли қоғозлар даромадлилигини баҳолашнинг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ қилинган. Қимматли қоғозлар даромадлилигини баҳолаш коэффициентлари акциядорлик жамиятлари хусусиятларидан келиб чиқиб тизимлаштирилган. Қимматли қоғозлар ликвидлилигига таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилинган ва уларни нархини барқарорлаштиришга қаратилган тегишли таклифлар ишлаб чиқилган.