Мазкур мақолада 1995-2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган. Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини ўрганиш асосида IPO жараёнларида миллий компаниялар учун корхона адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.
Илмий мақолада ҳозирги кундаги банклар инқирозида тижорат банклари ликвидлигига таъсир қилувчи омиллар кўриб чиқилган. Бунда, банкнинг ликвидлиги нафақат банкнинг ички, балки ташқи омилларга ҳам боғлиқдир. Шунингдек, даромад келтириш нуқтаи-назаридан ресурсларни оқилона жойлаштириши банкларнинг молиявий барқарорлигига, хусусан, ликвидлилигига ижобий таъсир қилади. Айни пайтда, банклар томонидан ажратилган кредитлар сифатининг пастлиги, муаммоли кредитлар ҳажмининг ортиши банк ликвидлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида банкнинг кредит сиёсатида ҳам муайян камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Тижорат банки ликвидлилигини бошқаришда унга таъсир этувчи омилларни доимий кузатув объектига айлантирган ҳолда, уларнинг салбий таъсирини бартараф этиш юзасидан таъсирчан чоралар кўриш мақсадга мувофиқ саналади.