Мақолада молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, хусусан унинг асосий шакли бухгалтерия балансини тузишга бўлган иқтисодчи олимларнинг ва мутахассислар томонидан берилган назарий ёндошувлар хамда уни амалий жиҳатдан тузиш услубиёти келтириб ўтилган. Шунингдек, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида бухгалтерия балансини шакллантириш, унинг моддаларини баҳолаш ва балансни тузишга қўйилган асосий қоидалар ҳамда муҳим тамойилларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.
Ушбу мақолада ишлаб чиқариш корхоналарида жорий активлардан самарали фойдаланиш ҳамда активлар ҳиссасига тўғри келадиган фойдани ошириш масалалари кўриб чиқилган. Айланма активларнинг мажбуриятлар ҳажмига нисбатан ўсиб бориши ишлаб чиқариш жараёнини тезлиги, маҳсулотларни етказиб бериш узлуксизлиги ва корхона самарадорлигини ошиб боришини таъминлайди.
Мазкур мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик) тушунчаси ва унинг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, тўловга қобилиятсизликни таҳлил этиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуни бекор қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлиги, унинг аҳамияти талқин қилинган. Ушбу Қонун 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг 155-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган. Мақолада тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни башоратлашнинг хориж моделлари ва уларда қўлланиладиган кўрсаткичлар талқин қилинган. Тадқиқотлар натижасида тўловга қобилиятсизлик(банкротлик)ни олдини олиш бўйича муаллиф ёндошуви шакллантирилган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.