Мазкур мақолада ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришнинг хорижий тажрибаси илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Жаҳон амалиётида шаклланган ижтимоий хизматлар моделлари, хусусан Скандинавия мамлакатларида қўлланилаётган универсал ижтимоий хизматлар тизими институционал тузилиши, молиялаштириш механизмлари ва ижтимоий самарадорлик нуқтаи назаридан ўрганилган. Тадқиқот жараёнида ижтимоий хизматларни инсон капиталига қаратилган узоқ муддатли инвестиция сифатида талқин қилишнинг назарий ва амалий асослари очиб берилган. Олинган натижалар асосида хорижий тажрибанинг Ўзбекистон шароитига мослаштирилган ҳолда қўллаш имкониятлари баҳоланиб, ижтимоий хизматлар тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий хулосалар ва таклифлар ишлаб чиқилган.