Россия Федерациясида туризм саноати мамлакат ЯИМ ва бандликка сезиларли ҳисса қўшиб, маданий ва географик хилма-хиллигини намоён этадиган муҳим соҳа ҳисобланади. Жаҳонда давом этаётган ўзгаришлар шароитида ушбу соҳа иқтисодий беқарорлик, истеъмолчи талабларининг ўзгарувчанлиги ва илғор технологияларнинг пайдо бўлиши каби турли чақириқларга дуч келмоқда. Ушбу мақолада Россия туризм корхоналари сунъий интеллект (AI) ва катта маълумотларни таҳлил қилишни қўллаш орқали технологик етакчиликни қандай ривожлантириши мумкинлиги, соҳа рақамлаштириш орқали тузилмавий ўзгаришларга қандай мослашиши мумкинлиги ва давлат сиёсати ақлли туризмнинг ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида сўз боради. Ушбу тадқиқот муваффақиятли кейсларни таҳлил қилиш ва ҳукумат ташаббусларининг ўрнини кўрсатиш орқали Россия туризм соҳасининг келажагини бошқаришда инновацияларнинг ҳал қилувчи аҳамиятини таъкидлайди.
Мақолада ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Россия Федерацияси субъектларида қўлланилаётган тажрибалар атрофлича таҳлил қилинган. Бунда айниқса, ногиронлар учун ажратилаётган квота иш ўринлари миқдори, иш берувчилар учун имконияти чекланган шахсларни ишга қабул қилганликлари учун берилаётган имтиёзлар, махсус иш ўринларининг ташкил қилиниши масалалари атрофлича ўрганилган. Шунингдек, иш берувчилар томонидан квота бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан назоратнинг олиб борилиши, бу йўналишдаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ошкоралиги масалалари таҳлил қилинган.
Ушбу мақолада жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг прогрессив тизимини жорий қилиш бўйича жаҳон тажрибаси атрофлича таҳлил қилинади. Хусусан, АҚШ, Германия, Скандинавия мамлакатлари (Швеция, Дания), Россия Федерацияси ва бир неча Осиё мамлакатларида (Япония, Жанубий Корея, Сингапур) амал қилаётган тизимлар, уларнинг тарихий ривожланиши, сиёсий ва иқтисодий мотивациялари, солиқ ставкаси даражалари, ижтимоий муҳофаза сиёсати ва умумий иқтисодий ҳолатга таъсири муҳокама қилинади. Шунингдек, ушбу мамлакатлардан олинган сабоқлар асосида Ўзбекистон шароити учун энг мақбул прогрессив тизимни шакллантириш имкониятлари баҳоланади.