Ушбу мақолада пул маблағлари ва эквивалентлари ҳисобида асосий муаммолар, қатъий регламентлаштирилган ҳисобдан МҲХСлари тамойиллари асосида ҳисобга ўтиш тавсия этилган. Хорижий тажрибалардан келиб чиқиб пул маблағлари ва пул эквивалентлари таркибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Корхоналарнинг ишчи счётлар режасига пул маблағларини ҳисобга олиш учун счётлар киритиш, уларнинг бухгалтерия ишланмалари ишлаб чиқилган. 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар”, 21-сон БҲХС “Валюта курслари ўзгаришининг таъсири” ва молиявий инструментлар ҳисобига оид халқаро стандартларнинг пул маблағлари ҳисобини ташкил этишдаги таъсири масалалари, касса операцияларини эркинлаштириш масалалари тадқиқ қилинган.
Мазкур мақолада тижорат банкларида асосий воситалар бўйича халқаро стандартни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари, банкларда асосий воситалар ҳисобининг мазмуни, турли илмий нашрларда тушунчага берилган таърифлар, асосий воситалар бўйича халқаро стандартдан фойдаланиш методикаси, мавзунинг долзарблиги келтирилган. Ўзбекистон Республикасида тижорат банкларида асосий воситаларни ҳисобини юритиш амалиётининг МҲХС №16 “Асосий воситалар” стандартининг қўлланиши, унинг аҳамияти ўз ифодасини топган. Бухгалтерия ҳисоби счётларида уларнинг ташкил қилиниши ва молиявий ҳисобот гшаклларида акс эттирилиши тартиби батафсил баён қилинган. Тадқиқотлар натижасида тижорат банкларида асосий воситаларни юритиш ва унинг ҳисобини ташкил қилишга доир муаллиф томонидан ўз фикри ифодаланганн ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари асосида акциядорлик жамиятларида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузиш ушинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва хисобот шафофлигини ошириш билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларига мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузишда молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарлар ва пул оқими тўғрисидаги ҳисоботни тузишда ҳисобот элементларига эътибор берган ҳолда ташкилий ҳамда услубий жиҳатлари очиб берилган.