Мақолада ходимлар иш фаолияти самарадорлигини аниқлашда KPI кўрсаткичларининг афзалликлари ва камчиликлари тизимлаштирилиб, Ўзбекистонда маҳалла раиси томонидан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳолаш индикаторларининг таҳлили амалга оширилган. Шунингдек, маҳалла раиси томонидан ходимнинг ўз хизмат вазифаси доирасидаги фаолияти учун бериладиган баллни аниқлаш услубини такомиллаштириш юзасидан таклиф берилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда замонавий бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида етишиб чиқаётган кадрларни ўз эгаллаган соҳалари бўйича бандлигини таъминлашдаги қатор муаммоларга эътибор қаратилган. Шунингдек, қайд этиш лозимки, интеллектуал ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳам хозирги кунда ўз ечимини кутиб турган муаммолардан эканлиги қайд этилган. Мазкур муаммоларни ҳал қилиш орқали кадрлар бандлигини янгича замонавий усулда таъминлаш ҳамда ижтимоий муҳофаза қилиш ва меҳнат бозори муносабатларини самарали ошириш зарурияти буйича таклиф ва мулоҳазалар берилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон телекоммуникация корхоналарида инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш методологияси кўриб чиқилган. Методологияда ҳисобга олинган асосий кўрсаткичлар инновацион фаоллик даражаси, инновацияларни жорий этишдан олинган иқтисодий ва ижтимоий натижалардир. Методология инновацион фаолият самарадорлигини баҳолаш ва янада такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш имконини беради.