Ушбу мақолада маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бошқарувидаги раҳбар ходимларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш механизмини такомиллаштириш масаласи туман даражасида тадқиқ қилинган. Бугунги кунда, мамлакатимизда давлат бошқарувининг қуйи бўғинини ташкил қилувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти самарадорлиги аҳолига хизмат кўрсатиш ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрни, солиққа тортишда тўғри ва эгри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига доир назарий ёндашувлар кўриб чиқилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй-жой қурилиши ва таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.