Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.
Мақолада банклар капиталлашув даражасини оширишда тижорат банклари дивиденд сиёсатининг ролини кўрсатишда хорижий ва маҳаллий адабиётлар ўрганилиб, мунтазам дивиденд сиёсатининг афзаллик жиҳатлари тадқиқ қилинган. Айниқса, тадқиқотчиларнинг илмий фикрларини ўрганиш натижасида тижорат банкларининг дивиденд сиёсатида учрайдиган бир қанча камчилик ва муаммолар аниқланди. Шунингдек, тижорат банклари фонд бозорининг фаол иштирокчиси сифатида тадқиқ қилиниб, уларнинг дивиденд тўловлари юзасидан молиявий маълумотлари ўрганилди. Амалга оширилган тадқиқот асосида хулосалар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Maqolada raqamli iqtisodiyot doirasida soliqqa tortishni optimallashtirishga qaratilgan strategiya va uslublarni tahlil qilishga bag‘ishlangan. Tez rivojlanayotgan raqamli bozor va tijorat faoliyatining yangi shakllarining paydo bo'lishi sharoitida soliqni samarali rejalashtirish davlat moliyaviy barqarorligining asosiy jihatiga aylanmoqda. Maqolada soliq qonunchiligini moslashtirish, maʼlumotlarni yigʻish va tahlil qilishda raqamli texnologiyalardan foydalanish mavzulari yoritilgan. Barqaror va prognoz qilinadigan davlat daromadlarini taʼminlashning asosiy omili boʻlgan raqamli tranzaksiyalar va xizmatlar boʻyicha soliqlarni samarali undirish mexanizmlarini ishlab chiqishga alohida eʼtibor qaratilgan.
Мазкур мақолада озиқ-овқат хафсизлиги муаммосини бартараф этишда аҳоли томорқа ерларидан самрали фойдаланишда давлат томонидан бериладиган имтиёзларнинг муҳим рол ўйнаши маълум бўлди. Хусусан, аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларига оид статистик маълумотлар таҳлили ўрганилди. Мамлакатимизда аҳолига ажратиладиган ерларни иккиламчи тақсимлаш амалиёти ўрганилган ҳолда, маҳсулот ишлаб чиқариш динамикасига таъсири аниқланди. Аҳоли томорқа ерларидан фойдаланишга ижобий ва салбий таъсир қилувчи омиллар аниқланди. Томорқа хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва ер унумдорлигини ошириш, янги суғориш технологияларини жалб қилиш ва сувдан оқилона, тежаб-тергаб фойдаланишни аҳоли даромадларини оширишдаги таъсири бўйича асосланган хулосалар шакллантирилган.