Ушбу мақолада, Асосий фондлар қийматини баҳолашнинг вужудга келиши ва ривожланиши, бозор ислоҳотларининг барча иштирокчилари томонидан асосий фондлар ва уларга бўлган ҳуқуқларни фуқаролик-ҳуқуқий оборотга жалб қилиш ҳамда хўжалик юритиш бозор механизмларини барпо этиш масалалари тадқиқ этилган. Шунингдек, Баҳолаш ишларини математик моделлаштириш усулларини қўллаш шартлари, Активлар қийматини баҳолашни математик ва дастурий таъминлаш интерфаол жараёнининг механизми ва улар асосида таклиф ҳамда тавсиялар келтирилган.
Мақолада олий таълим муассасалари молиясининг ижтимоий иқтисодий мазмуни, моҳияти, таркиби, талқини ва уни бошқаришнинг замонавий тенденциялари ёритилган. Олий таълим муассасаларида барқарор молиявий муносабатларни юзага келтирадиган молиявий механизмини шакллантириш хусусиятларини ва унинг асосий таркибий қисмларини университетларни трансформация жараёни билан боғлиқ ҳолда ҳар томонлама тадқиқ қилинган. Шунингдек, олий таълим муассасаларини молиясини бошқариш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.