Мақолада иқтисодиёт норасмий секторининг моҳияти ва таркибий элементлари ёритилиб, норасмий иқтисодиёт категориясининг мазмуни солиққа жалб қилиш нуқтаи назаридан очиб берилган. Мавзуга доир назарий адабиётларни шарҳлаш, халқаро амалиёт ҳамда Ўзбекистондаги ҳолат таҳлили асосида норасмий иқтисодиётни жиловлаш ва кўламини қисқартиришда солиққа тортиш механизмларидан самарали фойдаланишга қаратилган таклифлар ва амалий тавсиялар шакллантирилган.
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.
Мақолада солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини баҳолаш ва ўлчаш мезонлари муҳокама қилинган. Солиқ маъмуриятчилигининг самарадорлигини баҳолашга қаратилган турли назарий ёндашувлар ўрганилиб, Ўзбекистон ҳукумати учун самарадорликни баҳолаш ва ўлчаш бўйича мезонлар таклиф қилиниб, мавзу якунида хулоса шакллантирилган
Мазкур мақолада ғаллачиликк қуйи тармоғининг самадорлиги масалаларини тадқиқ қилиш асосида унга таъсир кўрсатувчи омиллар туркумланган, уларнинг ғаллачилик кластерларини ташкил этишга таъсири баҳоланган, кластер тизимида ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнлари босқичларининг алгоритми шакллантирилган. Шунингдек, ғаллачилик кластерлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган
“O‘zbekiston-2030” strategiyasida qishloq xo‘jaligida hosildorlik va rentabellik darajasini keskin oshirish maqsadiga erishish borasida bir gektardan olinadigan o‘rtacha daromadni 5 ming dollarga etkazish, qishloq xo‘jaligi sohasida eksport hajmini yiliga 10 milliard dollarga etkazish, hosildorlik ko‘rsatkichlarini paxta bo‘yicha o‘rtacha 45-50 tsentnerga, g‘alla bo‘yicha – 80-85 tsentnerga etkazish kabi vazifalar ijrosini ta’minlash ko‘zda tutilgan. Bu kabi vazifalarning amaliy ijrosi birinchi navbatda, sug‘oriladigan yerlardan foydalanish holatiga bog‘liq. Shundan kelib chiqqan holda, mazkur maqolada sug‘oriladigan yerlardan foydalanishni takomillashtirish borasida so‘z yuritiladi.