• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЭВАЛЮЦИЯСИ
Гулнора Шадиева, Шухрат Кувандиков

Мақолада оилавий тадбиркорликнинг ривожланиш эволюцияси даврларга кўра тарихий ёндашув асосида тадқиқ этилган. Унда оилавий тадбиркорликнинг илк шаклланиш ва ривожланиш босқичларига кўра ижтимоий – иқтисодий моҳияти ва тадқиқ этиш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, иқтисодиётда оиланинг ресурсларни етказиб беришдаги роли, унинг даромадлари, истеъмол ва жамғариш хулқи ҳамда давлат билан ўзаро алоқадорлиги каби функциялари очиб берилган. Шу асосда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш назарияларини кенгайтириш йўналишлари таклиф этилган.

07/31/2023
  • PDF
287-294 85 92
СОЛИҚ ТЎЛАШДАН ҚОЧИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЗАМОНАВИЙ ФИСКАЛ НАЗОРАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
Орифжон Файзиев

Мазкур мақолада, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот‐коммуникaция технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил услубларини кенг жорий этиш солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш, асосийси, иқтисодиётда хуфиёна фаолиятни қисқартириш, шаффофлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Мазкур йўналишда солиқ органларини фаолиятини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
280-286 79 97
ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ ЮКИНИНГ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИНИ АҲАМИЯТИ
Равшанжон Насимов

Мақолада солиқ юки кўрсаткичининг аҳамияти, Ўзбекистонда иқтисодий хатти-ҳаракатлар ва натижаларни шакллантиришда солиқ сиёсатининг аҳамиятини кўрсатади. Улар юқори солиқ ставкалари, мураккаб қоидалар ва паст солиқ ахлоқи тадбиркорлик фаоллиги ва ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиши жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва таклифлар шакллантирилиб, солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари назарда тутилган.
Биз солиқ тўловчиларнинг миллий давлат товарлари бўйича йиғилган солиқларни қандай тақсимлаш бўйича имтиёзларини яратиш, шунингдек, давлат харажатлари таркиби тўғрисида маълумот бериш солиқ тўловчилар тўлаш учун етарли деб ҳисоблаган солиқ ставкасига таъсир қиладими ёки йўқлигини текширишга қаратилган сўров эксперименти натижаларини хабар қиламиз. Биз маълумотларнинг тегишли солиқ ставкаси даражасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлаймиз. Бироқ, солиқ тўловчилар давлат товарлари ва хизматларини молиялаштириш учун солиқ тушумларидан қандай фойдаланиш бўйича ўз афзалликларини билдирганда, юқори солиқ юкини қабул қилишга тайёр.

07/31/2023
  • PDF
230-236 82 82
ТРАНСФЕРТ БАҲОНИ ШАКЛЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ ВА УНИ ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИГА ЖОРИЙ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Фирдавс Махмудов

Трансфер баҳосини шакллантириш усуллари ва уларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига татбиқ этиш имкониятларини таҳлил қилиш боғлиқ томонлар ўртасидаги трансчегаравий операцияларнинг адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлашнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Трансфер баҳосини шакллантиришнинг самарали усулларини жорий этиш солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш ва ўзаро боғлиқ корхоналар ўртасида солиқ мажбуриятларини адолатли тақсимлашни таъминлаш имконини беради. Бироқ, бу, шунингдек, қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин ва усулларни тўғри қўллаш ва солиқ қонунларига риоя қилиш учун қўшимча ресурслар ва тажриба талаб қилади.

07/31/2023
  • PDF
207-214 92 93
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ирода Ибрагимова

Ушбу мақолада акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини биринчи марта қўлланиши, унинг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бунда биринчи марта халқаро стандартларни қўллаш жараёнида ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шу жумладан биринчи марта молиявий ҳисоботларни шакллантирилиши, унинг ўзига хос томонлари, молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот, фойда ва зарарларни ҳисоботда акс эттирилиши жиҳатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 24 февраль, ПҚ-4611-сон Қарори асосида ташкил қилиниши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

07/31/2023
  • PDF
151-158 171 116
СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ МАСАЛАЛАРИ
Жохонгир Донабоев

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини шакллантиришда солиқ маъмурияти муҳим рол ўйнайди. Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва унинг янада қулай ва рақобатбардош бизнес муҳитини яратишга таъсири масалалари муҳокама қилинади. Унда инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорликни рағбатлантириш, тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни таъминлашда самарали солиқ маъмуриятчилиги муҳимлиги таъкидланган. Бизнес учун қулай муҳитни шакллантириш учун солиқ тартиб-қоидаларини соддалаштириш, шаффоф солиқ сиёсати ва самарали татбиқ этиш зарурлиги кўрсатилган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш ва жаҳон бозорида рақобатбардош устунликка эришиш учун ҳукуматлар, солиқ органлари ва корхоналар ўртасида ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар таклифи билан якунланади.

07/31/2023
  • PDF
137-142 231 116
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ЁШЛАР МЕҲНАТ БОЗОРИ
Муҳаббат Асқарова

Мақолада рақамли иқтисодиёт жараёнида меҳнат бозорига назарий ёндошувлар ўрганилиб, хорижий давлатлар олимларининг фикрлари тахлил қилинган. Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётнинг шаклланиши жараёнида ёшлар меҳнат бозорини ривожланиши, рақамлаштиришнинг меҳнат соҳасидаги ижобий ва салбий оқибатлари, эхтиёж камайиб бораётган касблар ва рақамлаштириш туфайли меҳнат бозорида талаб ортиб бораётган касблар ҳақида фикр юритилади.

07/31/2023
  • PDF
100-106 102 96
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ТЎҒРИ СОЛИҚЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Рамшид Хўжақўлов

Мақолада давлат бюджетини шакллантиришда солиқларнинг ўрнига доир назарий ёндашулар кўриб чиқилган, солиққа тортишда тўғри солиқларнинг нисбатини аниқлаш муаммосига эътибор қаратилган. Уларнинг оптимал нисбатини аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлил қилинган. Чунки бу солиқ корхоналарнинг солиқ солиш мақсадида ижобий фаолият натижасидан бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

06/27/2023
  • PDF
330-336 66 41
ЕР ҚАЪРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИ СОЛИҚҚА ТОРТИШДА ХОРИЖ АМАЛИЁТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Амирдин Турсунбоев

Ушбу мақолада ер қаъридан қазиб олинаётган углеводород хом ашёсини ҳисобга олиш ва ҳисобот балансларини шакллантириш бўйича Қозоғистон Республикаси тажрибаси асосида таклиф ва тавсиялар шакллантирилган.
Калит сўзлар: Углеводород, ер қаъри, табиий газ, конденсат

05/31/2023
  • PDF
205-209 60 15
ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯСИНИ РИВОЖЛАНИШИДА МАЛАЙЗИЯ ТАЖРИБАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Гулбаҳор Иргашева

Мазкур мақоланинг мақсади Mалайзияда исломий молия саноатининг ривожланиш тажрибасини тадқиқ қилиш, жумладан, ислом молиясининг ривожланиш тарихи, исломий молия хизматларини ташкил этиш йўлидаги зарурий инфратузилмани шакллантириш, Ислом молиясининг ривожланиш индексидаги мамлакатнинг ўрни, исломий банк-молия саноатининг ривожланиш йўлида ҳисса қўшиб келаётган тадқиқот институтларининг аҳамияти, лойиҳаларни исломий молиялаштириш амалиёти ва ривожланиш йўлидаги тўсиқлар ва ечимлар тадқиқ қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни исломий молиялаштириш амалиёти таҳлил қилинган бўлиб, ислом молия тизимини ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда Малайзиянинг тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.

05/31/2023
  • PDF
137-145 88 45
151 - 160 from 160 << < 2 3 4 5 6 7 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer