Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт шароитида ёшлар бандлигини таъминлашнинг замонавий тенденциялари ва рақамли бандлик имкониятларининг аҳамияти тадқиқ этилган. Рақамли трансформация жараёнларининг меҳнат бозорига таъсири, рақамли кўникмаларга бўлган талабнинг ортиши ҳамда ёшларнинг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашуви масалалари таҳлил қилинган. Халқаро тажриба, жумладан Греция ва Қирғизистон мисолида рақамли кўникмаларни ривожлантириш ва ёшлар бандлигини таъминлаш механизмлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида ёшларни рақамли иқтисодиёт талабларига мос тайёрлаш, таълим тизимини такомиллаштириш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини кучайтириш, рақамли тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда рақамли инклюзияни таъминлаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Суғурта компанияларининг инвестицион фаолияти молиявий барқарорликни таъминлаш ва компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай фаолиятда рискларни бошқариш, ликвидликни таъминлаш, молиявий ва иқтисодий тизимларга мувофиқлик, шунингдек, технологик инновацияларга боғлиқдир. Шу билан бирга, суғурта компаниялари инвестицион фаолиятда диверсификация, рискларни минималлаштириш, ликвидликни таъминлаш ва стратегик мақсадларга мувофиқ қарорлар қабул қилиш орқали ўз барқарорлигини сақлашга интилишади. Уларнинг амалиётларида технологиялардан фойдаланиш, инновацион таҳлил воситаларини ишлатиш ва глобал иқтисодий шароитларга мослашиш муҳим омиллардан ҳисобланади.