• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Asosiy sahifaga o'tish
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШ МИЛЛИЙ МАҚСАДЛАРИГА ЭРИШИШ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛАЁТГАН БЮДЖЕТ ХАРАЖАТЛАРИНИ БАҲОЛАШ УСЛУБИЁТИНИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИГА ТАТБИҚ ЭТИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Аҳаджон Алижонов , Камолиддин Хасанов

Ушбу мақолада БРММга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар БРММга асосан бюджет харажатларини таснифлашдаги жорий ҳолат ўрганилган бўлиб, унда БРММга мувофиқ бюджет харажатларини таснифлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга эътибор қаратилган ҳамда ҳозирги бюджет тизимига қай тартибда БРММ асосида таснифлашни боғлаш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, БРММни таснифлашда нафақат мақсадлар доирасида, балки вазифалар кесимида ҳам амалга ошириш аҳамиятга эга эканлиги ёритилган. Бунинг натижасида вазифага йўналтирилган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида маблағларни тақсимлаш, қўшимча молиялаштиришни талаб қилувчи БРМ вазифаларини аниқлаш ва харажатлар самарадорлигини таҳлил қилиш ҳисобига қарорлар қабул қилиш жараёнини такомиллашиши мисоллар орқали ёритиб берилган

01/31/2025
  • PDF
269-284 96 71
ЎЗБЕКИСТОНДА ҲИСОБ СИЁСАТИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
Журабек Курбанбаев , Нурбек Ризаев

Мақолада республикамизда ҳисоб сиёсатини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида шакллантириш, унинг услубиётини такомилллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар берилган. Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда унинг умумий, услубий, техникавий ҳамда ташкилий масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, ҳисоб сиёсатини бухгалтерия мақсадларида ва солиқ мақсадларида ишлаб чиқиш, унга қўйилган талаблар, ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш, ҳисоб сиёсатида активлар ва мажбуриятларни акс эттириш тартиби масалалари баёни келтириб ўтилган.

01/31/2025
  • PDF
341-352 66 43
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Бобур Боронов , Шавкат Саломов

Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари ёритилган.

02/27/2025
  • PDF
268-274 40 29
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ БАРҚАРОРЛИК СТАНДАРТЛАРИ
Зият Курбанов

Ушбу мақолада молиявий ҳисоботнинг барқарорлик стандартларининг назарий масалалари ёритилган. Халқаро барқарорлик стандартларини амалиётга жорий этишнинг хориж тажрибасидан фойдаланилган ҳолда бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган.

04/30/2025
  • PDF
312-318 69 86
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ДАРОМАДЛАР ҲИСОБИНИНГ ИЛМИЙНАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Бобур Боронов , Миржалол Ахмедов

Мазкур мақолада нодавлат таълим ташкилотларида даромадлар ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, даромадларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги илмий қарашлар тадқиқи, хорижий ва миллий стандартларда келтирилган тавсифлар, шунингдек нодавлат таълим хизматлари жараёнларининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда муаллифлик таърифини ишлаб чиқиш каби масалалар ёритилган.

05/30/2025
  • PDF
288-294 69 46
СУҒУРТА КОМПАНИЯЛАРИНИНГ “ЯШИЛ” ИНВEСТИЦИЯЛАРИ
Лазиз Зоиров

Мақолада суғурта компанияларининг барқарор молиялаштиришнинг муҳим йўналиши сифатида яшил инвестицияларни ривожлантиришдаги роли кўриб чиқилган. Яшил инвестицияларнинг назарий асослари, асосий тамойиллари ва суғурта соҳасидаги асосий йўналишлари таҳлил қилинган. ESG мезонларини инвестиция амалиётига интеграция қилишда суғурта компаниялари дуч келадиган афзалликлар ва муаммоларга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳисобот стандартларини бирлаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш каби яшил инвестиция механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилган.

07/06/2025
  • PDF (Russian)
162-170 90 39
КЎЧМАС МУЛКНИ БАҲОЛАШ ҲИСОБОТИНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Низамжон Ишонқулов

Ушбу мақолада кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишда баҳолаш ташкилотларининг ўрни, кўчмас мулкка оид экспертизаларнинг асосий турлари, экспертиза хулосалари мулкни баҳолаш миллий стандарти талабларига мувофиқ тақдим этилиши тадқиқ этилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишнинг амалдаги ҳолати таҳлил қилинган ҳамда баҳолаш ҳисоботларининг сифатига баҳо берилган. Кўчмас мулкни баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга диор илмий таклиф ва амалий тавсиялар шакллантирилган.

07/31/2023
  • PDF
167-173 151 96
БАҲОЛАНГАН МАЖБУРИЯТЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ СЧЁТЛАРИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шаймардан Бутунов

Ушбу мақолада баҳоланган мажбуриятлар ҳисобида мавжуд муаммолар қайд қилинган. Халқаро стандартларга мувофиқ баҳоланган мажбуриятларнинг турлари, уларни тан олиш ва баҳолаш тартиби такомиллаштирилган. Баҳоланган мажбуриятларни ҳисобга олиш мақсадида амалдаги счётлар режасига тааллуқли счётларни очиш ва уларни юритиш тартиби келтирилган. Баҳоланган мажбуриятлар ҳисобига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилган. Ушбу тавсияларнинг амалиётда қўлланилиши баҳоланган мажбуриятларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олишни таъминлайди.

12/29/2025
  • PDF
317-326 28 22
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲАЛҚАРО СТAНДАРТЛАРГА МУВОВИҚ ҚАДРСИЗЛАНИШИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дилноза Нематова

Ушбу мақолада мамлакатимиз ҳозирги босқичида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ислоҳ қилиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини ошириш, молиявий ҳисоботни ҳалқаро стандартларга уйғунлаштириш ва асосий воситаларни қадрсизланиш қийматини аниқ кўрсатиш ҳамда кенг доирадаги иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган.

12/29/2025
  • PDF
347-354 20 17
УМУМИЙ ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИ ТУРИЗМ ВА МЕҲМОНХОНАЛАРДА ҚЎЛЛАБ – ҚУВВАТЛАШ
Даврон Рафеев

Ушбу мақолада туристик-меҳмонхона мажмуаларида ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳамда умумхўжалик харажатлари ҳисобини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Туристик-меҳмонхона субъектлари харажатларини таснифлаш, тан олиш, ҳисоб-китоб қилиш, тақсимлаш ҳамда улар ҳисоби методологик асосларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар берилган.

12/29/2025
  • PDF
366-370 17 17
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Музаффар Жуманазаров

Мақолада “банк назорати” тушунчаси, унинг моҳияти, иқтисодий аҳамияти, халқаро банк назорати, жаҳон тажрибаси, республикамиздаги банк тизими ва назорат қилиш тартиблари йиллар кесимида такомиллашиб боргани баён қилинган. Мақола якунида хулосалар келтирилган.

11/29/2024
  • PDF
485-492 78 34
26 - 36 from 36 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer