Агросаноат мажмуаси Ўзбекистон иқтисодиётининг алоҳида аҳмаиятга эга, муҳим тармоғи бўлиб, соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, озиқ-овқат саноати ва тегишли хизматларни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратади. Кўпгина ривожланаётган мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда агросаноат мажмуасининг йирик лойиҳалари асосан импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, технологиялар ва хомашёга таянган. Бу модернизацияни жадаллаштириш билан бирга, хорижий этказиб берувчиларга узоқ муддатли қарамликни ҳам келтириб чиқарди. Бинобарин, бундай лойиҳаларда маҳаллий контент улушини ошириш стратегик устувор вазифа бўлиб, миллий саноатни мустаҳкамлайди, иш ўринлари яратилишини рағбатлантиради ва иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлайди.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини тўла қондириш ва ҳосилдорликни ошириш учун керакли миқдорда сув ресурсларига эга бўлиш муаммоси экин майдонларини кенгайтиришга асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Республикамизда фойдаланилаётган сув ресурсларининг 80%га яқини трансчегаравий сув оқимига тўғри келади. Бу эса Марказий Осиё мамлакатларида, хусусан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини барқарор бошқариш учун ҳудудлараро ҳамкорликнинг муҳимлигини англатиб турибди.
Мақолада эркин хўжалик юритиш шароитида деҳқон бозорининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, деҳқон бозори фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш масалалари кўрилган бўлиб, муомала соҳасида тижорат муносабатларини янада самарали тартибга солиш учун деҳқон бозори имкониятларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратилган, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчилар билан харидорлар ўртасидаги муносабатларнинг жорий ва стратегик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, бу операцияларни амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратишга эътибор қаратилган.
Ўзбекистон маҳаллалари тизимида яшовчи аҳоли уй хўжаликлари мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Айниқса, уй хўжалигида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси ўсиб бориш тенденциясига эга. Шуларни ҳисобга олиб мақолада уй хўжаликларида деҳқончилик ва чорва маҳсулотлари ишлаб чиқариш истиқболлари эконометрик усуллар орқали прогноз қилинган.
Мақола агросервис хизматларини такомиллаштириш – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили эканлигини асослашга бағишланган. Бунда асосий эътибор қишлоқ аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш масалаларига қаратилган. Бунда ҳозирги пайтда агросервис хизматларига кирадиган хизмат турлари келтирилган бўлиб, улардан бандликни таъминлашда қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳам асослаб берилган.
Ушбу мақолада мамлакатимизда ва Марказий Осиёда сув муаммосини бартараф этиш йўллари асосланган. Шу билан бирга хозирги замон талабларига жавоб берувчи замонавий рақамли технологияларни, яъни сув тежовчи технологияларни амалиётга жорий этишни тезлаштириш, шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таннархи ошиб кетишини олдини олиш масалалари таклиф этилган.